Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1046 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Туронбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Таъмир жихоз бутлаш хусусий корхонаси
Source ID 935133 Claim ID 2920933 PDF Hash c0501a38ec9199b8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1046-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг палата аъзоси “Туронбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “Таъмир жихоз бутлаш” хусусий корхонаси ҳисобидан кредитнинг асосий қарзига нисбатан хисобланган 17.026.241 сўм фоиз қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Юнусов (ишончнома асосида), жавобгар вакили ва даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси вакилининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади), “Туронбанк” АТБ (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Таъмир жихоз бутлаш” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан кредитнинг асосий қарзига нисбатан хисобланган 17.026.241 сўм фоиз қарздорлик ундиришни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта алоқа хизмати юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили суд мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд муҳокамасида берган кўрсатмаларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 22 апрель куни №262-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, банк жавобгарга корхона балансидаги “HYUNDAY ROBEX 305LC7” русумли экскваторга, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси учун асбоб ускуна ва жихозлар сотиб олиш мақсадида 28 фоиз ҳажмда фоизлар тўлаш шарти билан дастлабки 6 ой кредит танига нисбатан имтиёзли давр билан 36 ой муддатга жами 147.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Муқаддам жавобгар томонидан кредит шартлари лозим даражада бажирилмагани учун фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2021 йил 5 мартдаги 2-1702-2102/104-сонли иш бўйича кредит қарздорликни ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинган, ушбу ҳал қилув қарорга мувофиқ, ижро варақаси чиқарилган ва мазкур ижро варақа Мажбурий ижро бюросига юборилган. Жавобгар томонидан қарздорликни тўланмасдан келинганлиги сабабли даъвогар томонидан қарздорликка нисбатан банк фоизи ҳисоблаган ҳолда жавобгарга талабнома юборган. Лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогарнинг ҳисоб китоби бўйича 2021 йил 5 март кунидан 2022 йил 25 июль кунига қадарли 17.026.241 сўм электрон дастур орқали фоиз ҳисоблаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда матнда Ўз. Рес. ФК деб аталади)нинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (матнда кейинги ўринда пленум қарори деб аталади)нинг ўнинчи бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Чунки кредит фоизлари кредит берилган вақтдан бошлаб ҳисобланиши ва кредит маблағлар тўлиқ қайтарилгунга қадарли кредит фоиз ҳисобланишлиги мумкин. Пленум Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўз. Рес. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тарафбанк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 7.2-бандига кўра, банк қарздор томонидан кредит маблағлари кредитни қайтариш жадвалида белгиланган санада қайтарилмаган ҳолларда, кредитни қайтариш жадвалида белгиланган санадан кейинги кундан бошлаб, айнан тўлов кечиктирилган кунлар учун кредитнинг муддати ўтган қисмига мазкур шартноманинг 2.3-бандида белгиланган фоиз ставкасига қўшимча равишда йиллик 5 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи ундиришга ҳақли, деб кўрсатилган. Юқорида баён этилганларга асосан даъвогарнинг фоиз қарздорликни жавобгардан ундириш ҳақидаги талаби асосли эканлигини эътиборга олиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 17.026.241 сўм фоиз қарздорлик ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 340.524,82 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 236, 333, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Таъмир жихоз бутлаш” хусусий корхонаси ҳисобидан: - “Туронбанк” АТБ фойдасига 17.026.241 сўм фоиз ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 340.524,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти(протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев