← Назад
Решение #758921 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Рес ФК | 112 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 631 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | 1 | code_article | |
| аролик кодекси | 113 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2201/4009-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар “Ittifoq tamir qurilish”
масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида, жавобгар Олтинкўл туман
Халқ таълими бўлимидан 100.000.000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар жамияти рахбари
З.Хўжамов(паспорт асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз,
учинчи
шахс
Андижон
вилоят
Ғазначилик
бошқармаси
вакили
Р.Комилов(ишончнома асосида) ва Андижон вилоят Молия бош бошқармаси
вакили Ш.Реджапов(ишончнома асосида) қатнашувида, Асака туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси палата аъзоси “Ittifoq tamir qurilish” масъулияти чекланган
жамияти(қуйида матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, Олтинкўл туман Халқ таълими
бўлими(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади)дан қурилиш пудрат
шартномасига асосан 100.000.000 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Андижон вилоят
Ғазначилик бошқармаси хамда Молия бош бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризани қўллаб-қувватлаб,
ҳақиқатдан ҳам бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида, бажарилган қурилиш ишлари жавобгар ва қурилиш мутахассислари
билан биргаликда қабул қилиниб олинганлиги, жавобгар шартномада
белгиланган бажарилган ишлар бўйича тўловни амалга оширмаганлигини баён
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Андижон вилоят Молия бош бошқармаси ва Ғазначилик бошқармаси
вакили ўз кўрсатувларида, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари
бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ва ғазначилик
бўлинмалари томонидан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилиши шартлиги,
бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалар мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга
олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши
қатъий белгилаб қўйилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартнома хам мажбурий тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш шарт
бўлсада рўйхатга олинмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлигини,
рўйхатга олинмагани учун шартнома кучга кирмаган ҳисобланишини, Ўз.Рес
ФКнинг 112-моддаси 1-қисмига асосан битимни давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқариши
кўрсатиб ўтилганлиги, жавобгар бюджет маблағларидан молиялаштириладиган
муассаса эканлигини баён этиб, қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига
кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар, учинчи шахс вакилларини тушунтиришларини тинглаб,
фикрномада билдирилган важларга атрофлича баҳо бериб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони рад этишни ва тарафлар ўртасида
тузилган пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2019 йил 03 октябда №21-сонли пудрат шартномаси тузилган, унга кўра
даъвогар Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Халқ таълими бўлими марказий
хисобхона(1-умумтаълим мактаби) жорий таъмирлаш ишларини бажариш,
жавобгар эса бажарилган ишлар хажми учун белгиланган муддатда ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ буюртмачи томонидан тасдиқланган
қурилиш ишларининг лойиха-смета қиймати 100.000.000 сўм этиб белгиланган.
Даъвогар томонидан пудрат шартномасида белгиланган мажбурият
бажарилиб, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Халқ таълими бўлими
марказий хисобхона(1-умумтаълим мактаби)да жами 100.000.000 сўмлик
қурилиш
таъмирлаш
ишлари
бажарилиб,
топшириш-қабул
қилиш
далолатномаси (форма-2, форма-3) орқали жавобгарга топширган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўлаб
берилмаган, низони судгача ҳал қилиш юзасидан кўрилган чоралар самара
бермаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 100.000.000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришда
амалий ёрдам кўрсатишни сўраб Асака туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат этган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФК 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбурияти олиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалар мажбурий тартибда Ғазначиликдан рўйхатга
олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилганидан кейин кучга кириши
қатъий белгилаб қўйилган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан ва тарафларнинг кўрсатувидан
аниқланишича 2019 йил 03 октябрдаги №21-сонли пудрат шартномасининг 8.1бандида шартнома тегишли худудий Ғазначилик бўлимида рўйхатга
олинганидан кучга киради деб белгиланган бўлсада, аммо тарафлар томонидан
шартномани ғазначиликдан мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибига амал
қилинмасдан, қонун талаблари бузилган.
Мазкур холатлар Андижон вилоят Молия бош бошқармаси ва Ғазначилик
бошқармаси вакилларининг ёзма фикрномада баён этилган судга тақдим
этилган маълумотномада хам ўзининг аксини топади.
Зеро, Ўз.Рес Ф.К 112-моддаси 1-қисмига асосан битимнинг нотариал
шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик
битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Ўз.Рес Ф.К 114-моддасида битимлар ҳақиқий эмаслгининг оқибатлари
тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлиб, унинг унга кўра ҳақиқий
бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан
ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва ўтказилган пайтдан
бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ўз.Рес Ф.К 113-моддасига асосан суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга
ҳақли.
Суд ушбу ҳолатда гарчи даъвогар томонидан шартнома шартларига
мувофиқ қурилиш ишлари бажарилганлиги ўзининг исботини топган бўлсада,
битим тузишни қонун амал қилган шаклига риоя этилмаганлиги сабабли
ҳақиқий эмас деб топишни, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб шартнома
бўйича бажарилган ишларни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганлиги
сабабли унинг қийматини жавобгардан пул шаклида ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўз.Рес Ф.К 114-моддаси иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий
бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма
нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса
мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан
ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шарт.
Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 100.000.000 сўм
шартнома бўйича кўрсатилган хизматларни қийматини пул шаклида
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаснинг Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг 1-қисмида, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво ариза рад этилгани боис,
даъвогардан Республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундиришни
ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта
ҳаражатини зиммасида қолдиршни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 112,
113, 114-моддалари, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 176-179,
186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво ариза рад этилсин.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 03 октябда тузилган №21-сонли пудрат
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб топилсин.
Даъвогар “Ittifoq tamir qurilish” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 113-моддасига асосан
битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланган ҳолда жавобгар Олтинкўл
туман Халқ таълими бўлими ҳисобидан даъвогар “Ittifoq tamir qurilish” МЧЖ
фойдасига 100.000.000 сўм бажарилган пудрат ишларининг қиймати пул
шаклида ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга кирганда ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикоят(протест) келтириши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев