Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1495 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки Китоб филиали Ответчик / Подсудимый "Бойсариев Миржалолбек" хусусий корхонаси
Source ID 936666 Claim ID 2930889 PDF Hash ad287ceae854d278... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илмаслик ИПКнинг 154-моддаси илмаслик ИПК 154 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 18 октябр 4-1802-2202/1495-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судяси Ж.Р.Ачилов, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, АТ “Халқ банки” Китоб филиали вакили И.Рахматова (2022 йил 23 февралдаги 10-03/16-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Китоб филиалининг манфаатида, жавобгар "Бойсариев Миржалолбек" хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Ғозиев Бурхон Қурбонович” фермер хўжалигининг гаровга қўйилган мол мулки ҳисобидан солидар тартибда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Китоб филиалаи фойдасига 66 000 000 сўм асосий кредит қарзи, муддати ўтган асосий қарзи 23 200 000 сўм ва фоиз қарзи 3 800 000 сўм жами 93 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “Бирлик МФЙ Калмок қишлоғида жойлашган “Ғозиев Бурхон Қурбонович” фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 уринли болалар боғча биносини умумий ер майдони 445,88 кв.м, қурилиш майдони 414,83 кв/м, фойдаланиш майдони 352,15 кв/м, шу жумладан корпуслар сони 1 дона асосий хоналар сони 6 та бўлган кўчмас мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Китоб филиалининг манфаатида, жавобгар "Бойсариев Миржалолбек" хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Ғозиев Бурхон Қурбонович” фермер хўжалигининг гаровга қўйилган мол мулки ҳисобидан солидар тартибда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Китоб филиалаи фойдасига 66 000 000 сўм асосий кредит қарзи, муддати ўтган асосий қарзи 23 200 000 сўм ва фоиз қарзи 3 800 000 сўм жами 93 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “Бирлик МФЙ Калмок қишлоғида жойлашган “Ғозиев Бурхон Қурбонович” фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 уринли болалар боғча биносини умумий ер майдони 445,88 кв.м, қурилиш майдони 414,83 кв/м, фойдаланиш майдони 352,15 кв/м, шу жумладан корпуслар сони 1 дона асосий хоналар сони 6 та бўлган кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Китоб филиали вакили АТ “Халқ банки” Китоб филиали мустақил юридик шахс мақомига эга эмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарлар ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулохазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган тараф вакили суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу даъво аризаси юридик шахснинг филиали манфаатида берилган бўлиб, филиал юридик шахс мақомга эга бўлмаганлиги сабабли судда даъвогар бўла олмайди, шу сабабли даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 10-банди учинчи хатбошисига мувофиқ, шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади. Шунинг учун, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПКнинг 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Бундай ҳолатда, суд 4-1802-2202/1495-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, АТ “Халқ банки” Китоб филиали томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-моддаларига асосланиб, судАЖРИМ ҚИЛДИ: 4-1802-2202/1495-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. АТ “Халқ банки” Китоб филиали томонидан олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажримдан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов