← Назад
Решение #758987 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| зР ФК | 470 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2201/4006-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар Андижон вилоят
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятининг
манфаатида жавобгар “YAXSHILIK SARI” масъулияти чекланган жамиятидан
20 120 372 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Арзиқулов ва
О.Бойназаров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили
иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) Андижон вилоят ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти(кейинги ўринларда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “YAXSHILIK SARI” масъулияти чекланган жамияти(кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 20 120 372 сўм асосий қарз
ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига
асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, Андижон вилоят
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти ва “YAXSHILIK
SARI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида юридик шахслар учун электр
энергия таъминоти шартномаси тузилгани, ушбу шартномага даъвогар
тармоқлар орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, даъвогар
эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
олгани, бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорлик юзага келганлиги билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта
алоқа хизмати орқали шахсан юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили
суднинг ишни тайинлаш хақидаги ажримини олган бўлсада, унинг вакили суд
мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иқтисодий ишни жавобгар
вакили
иштирокисиз
кўриб
чиқишни,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022
йил 06 январь куни №554664-сонли юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома шартларига кўра,
даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериши,
даъвогар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 10.08.2022 йил кун ҳолатига етказиб берилган электр энергия
учун 20 120 372 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини ихтиёрий тўлаш
ҳақида 16.08.2022 йил кунида талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвонинг 20 120 372 асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, қарздорликнинг
мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома,
электр энергияси истеъмолчиларини тармоқдан узиш далолатномаси ва
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан,
шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий
бўлиб қолади.
ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
Суд иш бўйича суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб,
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 402 407,44 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 357, 468,
470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 110, 118, 170, 176-179,
186-моддаларига асосланиб,
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “YAXSHILIK SARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 20 120 372 сўм асосий қарз, ва 24 000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 402 407,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти(протест) берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев