← Назад
Решение #758993 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 132 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 18 октябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида,
судья
ѐрдамчиси
*****нинг
котиблигида,
даъвогар
"*****" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****" фермер хўжалиги
ҳисобидан 11.046.232 сўм асосий қарз, 2.499.475 сўм фоиз қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 10 сентябрдаги 5-сонли ишончнома
асосида) жавобгар "*****" фермер хўжалиги ишончли вакили ***** (ишончнома
асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобиданга нисбатан
11.046.232 сўм асосий қарз, 2.499.475 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида 2020 йил 03 декабрда 2021 йилда молларни сунъий уруғлантириш учун
наслли буқа уруғини етказиб бериш юзасидан 7-сонли шартнома тузилганлигини,
шартнома шартларига асосан жавобгарга жами 11.500.000 сўмлик уруғлик
етказиб берганлигини, 453.768 сўм "*****" фермер хўжалигининг ҳақдорлиги
инобатга олиниб, жавобгар 11.046.232 сўм қарз бўлиб қолганлигини, ушбу
қарздорликка нисбатан ўзганинг маблағидан фойдаланганлик учун 2.499.475 сўм
фоиз ҳисобланганлигини, бугунги кунда жавобгар билан низони келишув йўли
билан ҳал қилганлигини билдириб, тарафлар ўртасида 2022 йил 17 октябрь куни
тузилган келишув битимини тақдим этиб, мазкур низо юзасидан тарафлар ўзаро
келишувга эришганлигини билдириб, тузилган келишув битимини тасдиқлаб
беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" фермер хўжалиги ишончли
вакили ***** даъвони тан олиб ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан уруғлик
етказиб берилганлигини, етказиб берилган уруғлик ҳақидан қарздорлиги вужудга
келганлигини, мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида келишув битими
тузганлигини
билдириб,
тарафлар
ўртасида
2022
йил
17 октябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳолатларига
баҳо бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, унинг
шартлари қонун хужжатларига зид бўлмаганлигини, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларига даҳилдор эмаслиги, шартли асосида тузилмаганлигини инобатга
олиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 17 октябрда тузилган келишув битимини
тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан кўринишича тарафлар "*****" масъулияти чекланган
жамияти (Бундан буѐн матнда-"Ижрочи" деб юритилади) ҳамда "*****" фермер
хўжалиги (Бундан буѐн матнда-"Буюртмачи" деб юритилади)ўртасида 2020 йил 03
декабрда "2021 йилда молларни сунъий уруғлантириш учун наслли буқа уруғини
етказиб бериш" юзасидан 7-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Ижрочи"
"Буюртмачи"даги 300 бош сигир ва 2 ѐшдан катта танани сунъий уруғлантириш
учун юқори ирсий хусусиятларга эга бўлган наслли буқа уруғи, молларни сунъий
уруғлантиришга тегишли асбоб-анжомлар ва суюқ азот билан таъминлаш,
"Буюртмачи" буюртмани ўз вақтида қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шунингдек, мазкур шартноманинг 1.4-бандига асосан "Буюртмачи"
шартнома умумий суммасининг 100 фоизини олдиндан тўлаши белгиланган.
Шартнома шартларига асосан "Ижрочи" томонидан "Буюртмачи"га
2020 йил 13 ноябрдаги 813-сонли ҳисоб-фактурага асосан 7.204.750 сўмлик,
2020 йил 27 декабрдаги 897-сонли ҳисоб-фактурага мувофиқ 3.662.750 сўмлик,
2021 йил 20 январдаги 45-сонли ҳисоб-фактурага кўра 316.250 сўмлик,
2021 йил 23 февралдаги 122-сонли ҳисоб-фактура билан 316.250 сўмлик, жами
11.500.000 сўмлик уруғлик етказиб берган бўлиб, 453.768 сўм "*****" фермер
хўжалигининг ҳақдорлиги инобатга олиниб, жавобгар 11.046.232 сўм қарз бўлиб
қолган.
Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан ҳисобидан
11.046.232 сўм асосий қарз ва ўзганинг маблағидан фойдаланганлик учун
2.499.475 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Аниқланишича, тарафлар вакиллари суд мажлисида низо келишув йўли
билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини тақдим этиб,
2022 йил 17 октябрда томонлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг:
1-бандига мувофиқ: "*****" масъулияти чекланган жамияти "*****" фермер
хўжалигидан
11.046.232
сўм
асосий
қарзни,
2020 йилш 13 ноябр кунидан 2022 йил 16 сентябрь кунига қадар мазкур келишув
битимининг 2-бандида келтирилган жадвал асосида бўлиб-бўлиб тўлаши эвазига
ушбу маблағлардан фойдаланганлик учун 2.499.475 сўм банк фоизларни ундириш
тўғрисидаги талабидан воз кечиши, "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари
"*****" фермер хўжалиги ҳисобидан қопланиши;
2-бандига асосан жавобгар "*****" фермер хўжалиги, "*****" масъулияти
чекланган жамиятига 11.046.232 сўм миқдоридаги асосий қарзни тўлиқ тан олган
ҳолда уни қуйидаги жадвал асосида тўлаб бериш;
№
1
2
3
Муддати (гача)
31.10.2022
30.11.2022
31.12.2022
жами
Тўланадиган пул миқдори (сўм)
3.700.000
3.700.000
3.646.232
11.046.232
3-бандига кўра, мазкур келишув битими шартлари тарафлар томонидан
ихтиѐрий бажарилиши, мазкур келишув битими 2-бандида кўрсатилган 11.046.232
сўм асосий қарз, 2.499.475 сўм банк фоиз бўлган пул маблағлари қонунда
ўрнатилган тартибда ижро варақаси асосида ундирилиши;
4-бандига мувофиқ, ушбу келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан тасдиқланганидан кейин қонуний кучга кириши ва
тарафлаар учун мажбурий бўлиши, шу пайтдан бошлаб, тарафлар низога асос
бўлган ҳолат юзасидан бир-бирига эътироз ва даъволарни беришга ҳақли
эмаслиги;
5-бандига кўра, мазкур келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан ажрим асосида тасдиқланиши муносабати билан
*****-сонли иқтисодий ишюзасидан иш юритишдан тугатилиши юзасидан ўзаро
келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддасига биноан, тарафлар
низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини
ижро этиш жараѐнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у
суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил
17 октябрда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси талабига мос ҳолда
расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда у бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди.
Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги мавжуд
ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида
2022 йил 17 октябрда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид
эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини инобатга олган
ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари (давлат божи, почта харажатлари)
даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, мазкур иқтисодий иши
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132, 133-моддаларига
асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даьвогар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*****"
фермер хўжалиги ҳисобидан 11.046.232 сўм асосий қарз, 2.499.475 сўм фоиз
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан:
Тарафлар ўртасида 2022 йил 17 октябрда тузилган келишув битимининг
1-бандига мувофиқ: "*****" масъулияти чекланган жамияти "*****" фермер
хўжалигидан
11.046.232
сўм
асосий
қарзни,
2020 йилш 13 ноябр кунидан 2022 йил 16 сентябрь кунига қадар мазкур келишув
битимининг 2-бандида келтирилган жадвал асосида бўлиб-бўлиб тўлаши эвазига
ушбу маблағлардан фойдаланганлик учун 2.499.475 сўм банк фоизларни ундириш
тўғрисидаги талабидан воз кечиши, "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари
"*****" фермер хўжалиги ҳисобидан қопланиши;
2-бандига асосан жавобгар "*****" фермер хўжалиги, "*****" масъулияти
чекланган жамиятига 11.046.232 сўм миқдоридаги асосий қарзни тўлиқ тан олган
ҳолда уни қуйидаги жадвал асосида тўлаб бериш;
2
3
Муддати (гача)
Тўланадиган пул миқдори (сўм)
31.10.2022
3.700.000
30.11.2022
3.700.000
31.12.2022
3.646.232
11.046.232
жами
3-бандига кўра, мазкур келишув битими шартлари тарафлар томонидан
ихтиѐрий бажарилиши, мазкур келишув битими 2-бандида кўрсатилган 11.046.232
сўм асосий қарз, 2.499.475 сўм банк фоиз бўлган пул маблағлари қонунда
ўрнатилган тартибда ижро варақаси асосида ундирилиши;
4-бандига мувофиқ, ушбу келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан тасдиқланганидан кейин қонуний кучга кириши ва
тарафлаар учун мажбурий бўлиши, шу пайтдан бошлаб, тарафлар низога асос
бўлган ҳолат юзасидан бир-бирига эътироз ва даъволарни беришга ҳақли
эмаслиги;
5-бандига кўра, мазкур келишув битими Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий суди томонидан ажрим асосида тасдиқланиши муносабати билан
*****-сонли иқтисодий ишюзасидан иш юритишдан тугатилиши юзасидан иш
юритишдан тугатилиши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган
*****-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб, келишув
битими ижроси жараѐнида жавобгар томонидан даъвогар фойдасига тўлаб
берилсин.
Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин.
Судья:
*****