← Назад
Решение #759039 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 957 | — | code_article | |
| нинг | 149 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,д. 50-а
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
Веб-сайт: www.oliysud.uz
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 18 октябрь
1705-2202/1435-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья И.Жураев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, даъвогар – “Ддддд” акциядорлик
жамиятининг жавобгар - “Жжжжжж” фермер хўжалиги ҳисобидан регреес тартибда
10 399 057,40 сўм зарар, 300 000 сўм давлат божи ва почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Абдукаюмов(ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари М.Толипов(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа
режимида утказилган очиқ суд мажлисида куриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар - “Ддддд” акциядорлик жамияти судга даъво ариза билан мурожжат
қилиб, жавобгар - “Жжжжжж” фермер хўжалиги ҳисобидан регреес тартибда
10 399 057,40 сўм зарар, 300 000 сўм давлат божи ва почта харажатини ундиришни
сўраган.
Даъво аризада баён қилинишича, кредитни суғурталаш тўғрисидаги 2018 йил
27 апрель кунги AS 3034-14/00/00-сонли шартномага асосан “Ддддд” акциядорлик
жамияти ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа филиалини
мулкий манфаатларини
суғурталаб, суғурта ҳодисаси содир бўлганда “Жжжжжж” фермер хўжалиги томонидан
кредит шартномаси бўйича қарзни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганда
вужудга келган молиявий йўқотишларни қоплаш мажбуриятини олган.
ТИФ “Миллийбанк” филиали ва “Жжжжжж” фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил
26 апрелда кредит шартномаси тузилиб, ушуб кредит шартномасига кўра хўжаликка
картошка уруғларини сотиб олиш мақсадида 12 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама
тўлаш шарти билан 17 200 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа филиали “Жжжжжж” фермер хўжалиги томонидан
кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли муддати ўтган
тўлов суммасини суғурта шартномасига мувофиқ қоплашни талаб қилган.
“Ддддд” акциядорлик жамияти юқоридаги ҳодисани 2019 йил 31 июлдаги
№D/313-сонли далолатномага асосан суғурта ҳодисаси деб эътироф этиб, 2019 йил 31
июль кунги 11675-сонли тўлов топшириқномаси билан ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа
филиалига 10 399 057,40 сўм суғурта товонини тўлаб берган.
“Ддддд” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
957-моддасига асосан “Жжжжжж” фермер хўжалигидан суғурта ҳодисаси натижасида
қопланган 10 399 057,40 сўм зарарни ва суд харажатларини ундиришни сўраб судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни ва ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳабри даъвогарнинг даъвосига эътироз билдириб,
судга ариза тақдим қилиб, даъвогарнинг даъво қилиш муддати ҳам ўтиб кетганлиги
сабабли даъво муддатини қўллаб беришни сўраган.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, жавобгар томонидан
тақдим этилган аризани ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ддддд” акциядорлик жамияти кредитни
суғурталаш тўғрисидаги 2018 йил
27 апрель кунги AS 3034-14/00/00-сонли
шартномага асосан ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа филиалини
мулкий
манфаатларини суғурталаб, суғурта ҳодисаси содир бўлганда “Жжжжжж” фермер
хўжалиги томонидан кредит шартномаси бўйича қарзни қайтариш мажбуриятлари
бажарилмаганда вужудга келган молиявий йўқотишларни қоплаш мажбуриятини
олган.
ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа филиали ва “Qorasuv Abdug`ani umidi” фермер
хўжалиги ўртасида 2018 йил 27 апрелда кредит шартномаси тузилиб, ушуб кредит
шартномасига кўра хўжаликка картошка уруғларини сотиб олиш мақсадида 12 ой
муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 17 200 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа филиали “Жжжжжж” фермер хўжалиги томонидан
кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли муддати ўтган
тўлов суммасини суғурта шартномасига мувофиқ қоплашни талаб қилган.
“Ддддд” акциядорлик жамияти юқоридаги ҳодисани 2019 йил 31 июлдаги
№D/313-сонли далолатномага асосан суғурта ҳодисаси деб эътироф этиб, 2019 йил 31
июль кунги 11675-сонли тўлов топшириқномаси билан ТИФ “Миллийбанк” Қўрғонтепа
филиалига 10 399 057,40 сўм суғурта товонини тўлаб берган.
“Ддддд” акциядорлик жамияти судга даъво ариза биланн мурожаат қилиб,
жавобгар -“ Жжжжжж” фермер хўжалигидан суғурта ҳодисаси натижасида қопланган
10 399 057,40 сўм зарарни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар раҳбари судга ариза тақдим қилиб, даъвогарнинг даъво қилиш
муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб
юритилади) нинг 149-моддасида - даъво муддати шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини
даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. - деб
кўрсатилган.
ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати - уч йил.
ФКнинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво
муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича
берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён
қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши
учун асос бўлади. – деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлари
томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг
10-бандида, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос
бўлади. - деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда
даъвогар томонидан уч йиллик даъво муддати ўтказиб
юборилган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвони
муддатини қўллаб ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни ва
даъвогарнинг
даъвосини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилганлиги
сабабли даъво рад этилганлигини инобатга олиб, тўланган почта харажати ва давлат
божини даъвогар зиммасида қолдиришни, видеоконференцалоқа харажатини
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 149, 150, 153моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179,
186-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига
оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги
282-сонли қарорининг 10 -бандини қўллаб,
Жавобгар - “Жжжжжж” фермер хўжалигининг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин.
Даъвогар “Ддддд” акциядорлик жамиятининг
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажати ва 300000 сўм давлат
божи даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар - “Ддддд” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобварағига 75000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Жураев