← Назад
Решение #759116 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, Qo’rg’ontepash, Mustaqillikko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д. 50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uz
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 октябрь
4-1705-2202/1430-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – АТ Дддддд
манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 38 619 946
сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Б.Мадаминов(ишончнома
асосида)
иштирокида,
Қўрғонтепа
туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АТ Дддддд манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан
38 619 946 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тараф вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 735-моддасига кўра, қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ушбу Кодекснинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир
тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, АТ Дддддд бош ишончномаси билан ҳаракат қилувчи АТ
Дддддд Қўрғонтепа филиали ва якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ўртасида 2020
йил 4 сентябрда 610-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк
томонидан якка тартибдаги тадбиркор Жжжжжга 18 ой муддатга йиллик 15 фоиз
устама тўлаш шарти билан хам ашё сотиб олиш мақсадида 30 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 2.4-бандида жавобгар
кредит ва унга ҳисобланган фоизларини шартномага 1-иловасида кўрсатилган
график бўйича қайтариб бориш назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж томонидан 30 000
000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қисми ва ҳисобланган 8 619 946 сўм
кредит фоизини муддатида қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгарга нисбатан кредитнинг асосий қисми
ва унга ҳисобланган фоизини ундириш ҳақидаги талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар – АТ Дддддд фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан
кредитнинг асосий қисмидан
30 000 000 сўм, ҳисобланган кредит фоизидан 8 619 946 сўм жами 38 619 946 сўм
кредит қарздорлигини ундириш, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – АТ Дддддд фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Жжжжж ҳисобидан
кредитнинг асосий қисмидан 30 000 000 сўм, ҳисобланган
кредит фоизидан 8 619 946 сўм жами 38 619 946 сўм кредит қарздорлиги, 24000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан республика
бюджетига 772 398,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддатда Андижон вилоят судига
апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.Жураев