← Назад
Решение #759295 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
17.10.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2268-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Мирзачўл туман Давлат
солиқ инспекциясининг, жавобгар Ёшлар боғи меваси масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Ёшлар боғи меваси масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар
томонидан 2022 йил сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқ ҳисоботини
тақдим қилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи Мирзачўл
туман Давлат солиқ инспекцияси суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
127-моддасига асосан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
04 октябрдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш
2022 йил 17 октябрь кунига тайинланиб, электрон тизим оркали тарафларга
юборилган. Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан
аризани иш юритувга қабул қилиш ва суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш
учун тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими қабул қилиб олинган бўлсада,
узрли сабабсиз 2022 йилнинг 17 октябрь куни суд мажлиси муҳокамасига
келмади ва ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берувчи
ҳужжат билан судга мурожаат қилмади.
Ўзбекистон
Республикасининг
иқтисодий
процессуал
кодекси
128-моддаси бириинчи қисмининг 1-бандида агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво
аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Бундай ҳолатда суд, аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар Ёшлар боғи меваси масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи
ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олиб, давлат божини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар Ёшлар
боғи меваси масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Эргашев