← Назад
Решение #75940 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| кун озодликни чеклаш жазоси ЖК | 481 | — | law | |
| январда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, ВКА режимидаги очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи М.Анарметов ва унинг ҳимоячиси “XALQARO-HUQUQIY
ISHLAR” адвокатлар ҳайъатининг адвокати И.Тураевнинг иштирокида,
Анарметов Бунёд Адҳам ўғлига нисбатан 1-1006-2502/247-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Анарметов Бунёд Адҳам ўғли (ANARMETOV BUNYOD
ADHAM O’G’LI), 2002 йил 09 октябрда Сирдарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: жиноят
ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2024 йил 08
августдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 2 (икки) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Гулистон шаҳар судининг 2025 йил 23 январдаги
ажримига кўра, ўталмаган 1 йил 7 ой 12 кун озодликни
чеклаш жазоси ЖКнинг 481-моддасига асосан шу муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, 2025
йил 06 январда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб,
2025 йил 07 январда озод қилинган, Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Обод Юрт МФЙ, 43-уй, 9хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Анарметов 2025 йил 01 январь куни соат тахминан 09:35да
вақтинча истиқомат қилиб турган Чилонзор тумани, “Катта Қозиробод” МФЙ,
95-уй, 7-хонадонининг меҳмонхонасида бўла туриб, шу ерда турган Қобилов
Достонбек Рустамовичга тегишли баҳоси 2.500.000 сўм бўлган “Паст Картбелл”
номли ноутбукни хонадонда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яширин равишда
талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яшириниб, ноутбукни дастлабки тергов
вақтида аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахсга 300.000 сўм
миқдоридаги пуллар эвазига сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий
эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Видеоконференцалоқа
режимида
сўроқ
қилинган
судланувчи
М.Анарметов суд мажлисида тўлиқ иқрорлигини билдириб, интернет
тармоғининг Телеграм месенжерида унга кейинчалик шахси аниқ бўлган
Рашидов Самад билан танишиб, у орқали Чилонзор тумани, “Катта Қозиробод”
МФЙ, 95-уй, 7-хонадонда 2024 йил 22 декабрь кунидан бошлаб, кунлик 40.000
сўм миқдоридаги пуллар эвазига истиқомат қила бошлаганлиги, ушбу
хонадонда у, Самад, Достон ва Музаффар акалар билан истиқомат қилганлиги,
2025 йил 1 январь куни 09:30да уйғонганлиги ва Достон исмли боланинг қора
рангли ноутбукини қувватлагичда турганлигини кўриб, уйда ҳеч ким
йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлаб олиб чиқиб кетганлиги, кейин Сирдарё
вилояти Гулистон шаҳрига бориб, Достонга тегишли бўлган ўғирлаб олган қора
рангли ноутбукни 300.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига ҳайдовчига сотиб
юборганлиги, пул йўқлиги учун ноутбукни ўғирлаганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва
бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилган жабрланувчи Д.Қобилов дастлабки тергов даврида, 2024 йил 23
ноябрь кунидан буён у Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Козиробод
МФЙ, 95-уй, 7-хонадонда вақтинча истиқомат қилиб келганлиги, шунингдек, у
ушбу хонадонда вақтинча истиқомат қила бошлаган вақтидан бошлаб, ўзига
тегишли бўлган ҳамма нарсасини, яъни ноутбукини ва шунга ўхшаган
нарсаларини ушбу хонадонга олиб қўйганлиги ва ушбу хонадонда вақтинча
истиқомат қила бошлаганлиги, 2024 йил 31 декабрь куни янги йилни
танишлари билан биргаликда кутиб олишлик мақсадида вақтинча истиқомат
қилиб турган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Катта Козиробод МФЙ, 95-уй,
7-хонадондан соат тахминан 18:00 дан 18:30 гача бўлган вақт оралиғида чиқиб
кетганлиги, шунингдек, у ушбу хонадондан чиқиб кетаётган вақтида хонадонда
у билан биргаликда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 02.08.1987 йилда
туғилган Киргизбеков Музафар Салиевич ва 09.10.2002 йилда туғилган
Анарметов Бунёд Адхам ўғлилар бўлганлиги ва ўзига тегишли бўлган “Паст
Картбелл” номли ноутбуки ҳам уйда, ўзим ётган жойининг устида турган жигар
рангли бўлган сумкасининг ичида турганлиги, шундан сўнг, у уйда танишлари
билан янги йилни нишонлаш мақсадида чиқиб кетганлиги, шундан сўнг, у 2025
йил 01 январь куни соат тахминан 20:00 да уйга, яъни ўзи вақтинча истиқомат
қилиб турган Чилонзор тумани, Катта Козиробод МФЙ, 95-уй, 7-хонадонга
келганлиги ва чарчаганлиги сабабли, жойига келиб ухлаганлиги, шундан сўнг,
2025 йил 2 январь куни соат тахминан 04:00да илмий ишини қилишлик
мақсадида турганлиги ва ўзига тегишли бўлган ноутбукидан фойдаланишлик
мақсадида ўзига тегишли бўлган жигар рангли бўлган сумкасини очиб кўрган
вақтида ноутбуким йўқлигини билганлиги ва у билан бирга вақтинча истиқомат
қилиб турган Музафар акани уйғотганлиги ва ундан унга тегишли бўлган
ноутбукини кўрган ёки кўрмаганлигини сўраганлиги, шу вақтда Музафар ака
ноутбукини кўрмаганлигини маълум қилганлиги, шундан сўнг, у ўзи дам
оладиган хонанинг ҳамма жойини кўрганлиги, лекин ноутбукини топа
олмаганлигидан сўнг, хонадоннинг қўшни хонасида у билан бирга вақтинча
истиқомат қиладиган 09.10.2002 йилда туғилган Анарметов Бунёд Адхам ўғли
турадиган хонага кирганлиги, лекин хонада у йўқлигини билганлиги, сўнгра, у
турадиган хонани бир бошидан кўздан кечириб чиққанлиги, яъни қараб
чиққанлиги, лекин ноутбукини топа олмаганлиги, шундан сўнг, унга тегишли
бўлган жигар рангли сумкасининг ичида бўлган қора ва оқ рангли “Паст
Картбелл” номли ноутбукини Бунёд ўғирлаб кетган деб ўйлаганлиги, лекин
аниқ у ўғирлаб кетганлигини билмаганлиги сабабли, 102 ишонч рақамига
қўнғироқ қилганлиги ва ноутбукини ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида хабар
берганлиги, шундан сўнг, ИИО ходимлари келишганлиги ва тегишли
ҳужжатлар расмийлаштиришганлиги, унга етказилган зарарлар тўлиқ
қопланганлиги ва М.Анарметовга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув
берган.
Суд, судланувчи М.Анарметовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг аризаси,
тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни
олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий
далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Анарметовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ўғирлик, яъни ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки,
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган
шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал
қилиб, М.Анарметовнинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан амалда пушаймон бўлганлиги, жабрланувчга етказилган зарарлар
тўлиқ қопланиб, унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 3-бандига асосан М.Анарметовни ЖКнинг 169моддаси 1-қисми билан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилишни
лозим деб топади.
Суд, жабрланувчи Д.Қобиловга етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчи М.Анарметовга ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини инобатга олишни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона дискни жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Анарметов Бунёд Адҳам ўғли (ANARMETOV BUNYOD ADHAM
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ҳамда у Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 70-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463моддаси 3-қисмининг 3-бандига асосан тайинланиши мумкин бўлган жазодан
озод қилинсин.
Б.Анарметовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Жабрланувчи Д.Қобиловга етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ
қопланганлиги ва унинг судланувчи М.Анарметовга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона диск жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги,
агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта
кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович