Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1069 Дата решения 17.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Кўкламбахор таровати фермер хўжалиги
Source ID 918206 Claim ID 2929509 PDF Hash c1d2185488f8a79f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: +998 74 232 35 41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 4-1702-2201/1069-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судья У.М.Бузурходжаев раислигида, Ж.Одилжоновни котиблигида, даъвогар Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Кўклам баҳор таровати” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Д.Юлдашов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирокисиз, Асака туман давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор “Кўклам баҳор таровати” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Аниқланишича, қарздор Асака туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан 17.12.2015 йил куни №4012-сон тартиб рақам билан давлат рўйҳатидан ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили: Асака туман Қоратепа Бозорбоши деб белгиланган. Қарздор жамият бошлиғи Хайитов Акмалжон. Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда, бугунги кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 89838674 сўм қарздорлик мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг 2283546-сонли солиқ қарзни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили ариза талабини қувватлади, қарздорнинг 89838674 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Жавобгар вакилига тегишли тартибда суд мажлиси ҳақида суднинг ажрими жавобгарнинг рўйхатдан ўтган охирги манзилига почта орқали юборилган, бироқ почта хабарномаси орқали жавобгар рўйхатдаги манзилда йўқлигини маълум қилган ва бу тўғридаги хабарномани судга тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 2-қисми 2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса тараф тегишли тарзда хабардор этилган хисобланади ва низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш очишни лозим деб ҳисоблайди. Чунки, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида солиқ қарздорлигини тўламасдан келмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдидаги қарздорлигининг умумий қиймати 89838674 сўмни ташкил этади. Солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз жавобгарнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли тўланмасдан келган. Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг 2283546-сонли солиқ қарзни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган. Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун асослар мавжуд. Зеро, ИПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига асосан, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2-тоифали суд бошқарувчиси Олимов Баходир Одилжонович тавсия этилган, Б.Олимовга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 2-тоифали суд бошқарувчиси Олимов Баходир Одилжонович ни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб топди. Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 2023 йил 17 январь кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди. Суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб, қарор қилди: 1. Ариза қаноатлантирилсин. 2. “Кўклам баҳор таровати” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз(банкрот) деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Олимов Баходир Одилжонович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: -қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий матбуотда 10 кун ичида эълон бериш; - қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун); -кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддат1ой); - қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат-1 ой); -қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- 3 кун); -кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида); - қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой); - қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича); - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат- 1 ой); кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш; - ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда яъни 2023 йилнинг 17 январь кунига қадарлик тугатиш ишлари якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин. “Кўклам баҳор таровати” фермер хўжалиги ҳисобидан: - Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 900.000 сўм давлат божи; - Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев