← Назад
Решение #759535 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 17 октябрь 4-1304-2201/2040-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар CAMELS CATTLE фермер
хўжалигига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
ишни аризачи вакили З.Худойқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, CAMELS CATTLE фермер
хўжалигига нистабан 24.815.950 сўм қўшимча жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили З.Худойқулов
тушунтириш
бериб,
аризадаги
талабни
қўллаб-қуватлаб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,170,220-моддаларига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелда “Ташқи савдо
операцияларининг
ягона
электрон
ахборот
тизимидан
умидсиз
қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш”
ҳақида 216-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк
2022 йил 08 июлдаги №13-27/102XDFU-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, экспорт (импорт) шартномалари
бўйича жавобгарнинг муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлари тўғрисида
маълумот берилган.
Унга кўра, CAMELS CATTLE фермер хўжалигининг ИП Камалов
Раинберди Камалович билан тузилган ИДН 200339014304703158210100001рақамли экспорт шартномасига асосан 22.750 АҚШ доллари миқдорида 180
кундан ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда
белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган.
Аризачи томонидан жавобгарга йўл қўйилган қонун бузилиш
ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 29.07.2022 йилда 22-22898-сонли
талабнома, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон кўринишда
юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган
ёхуд жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади ва ушбу
ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқа савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар, 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда Республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелда қабул
қилинган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 5087-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилади ва 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандида, бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши назарда тутилган,
лекин аризада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги 5087-сонли қарорининг 10-бандига асосан муддати ўтган дебитор
қарз суммасининг 10 фоизи миқдорида жарима қўллаш сўралган, ушбу ҳолатда
суд, аризани асосли ва тақдим этилган ҳужжатлар, банк маълумоти ва бошқа
ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, жавобгар экспорт шартномалари бўйича Низом
талабларини бузилишига йўл қўйиб, дебитор қарздорликни 180 кунлик
муддатда ундириш чорасини кўрмаган деб ҳисоблаб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга жами
22.750 АҚШ долларидаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг
10 фоизи, яъни талабнома расмийлаштирилган кунги Марказий банк томонидан
АҚШ долларига нисбатан белгиланган валюта курси бўйича 24.815.950 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг
9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат
божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан
аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо
операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176,179,215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар CAMELS CATTLE фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг
27-бандига асосан 24.815.950 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар CAMELS CATTLE фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи
Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) қилишга ҳақли.
Судья
О.Эргашев