← Назад
Решение #759624 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик № 50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2201/1439-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ддддд”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж
ҳисобидан 6 469 800 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – А.Маматов (ишончнома асосида)
иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар - “Ддддд” акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 6 469
800 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони талабини қўллаб-қувватлаб
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз, ишдаги
мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 05 январь куни
“Ддддд”
акциядорлик жамияти Қўрғонтепа туман электр тармоқлари корхонаси ва якка
тартибдаги тадбиркор Жжжжж ўртасида электр энергия таъминоти шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгарнинг етказиб берилган электр энергия
учун 6 469 800 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр энергиядан
бўлган 6 469 800 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра
(Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик) энергия
таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши
шарт.
Иш ҳужжатларига илова қилинган энергия таъминоти шартномаси, талабнома
нусхалари, фойдаланилган электр энергияси учун бир томонлама тасдиқланган
солиштирма далолатномаси, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
кўргазмалари билан даъвогар электр энергиясини етказиб берганлиги ва
қарздорликни мавжудлиги ўз исботини топган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвони
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар - Ддддд акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар - якка тартибдаги
тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 6 469 800 сўм электр энергиядан бўлган асосий қарз,
24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Жураев