← Назад
Решение #759692 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1204-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- “Робис” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
А.Абдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Робис” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2021 йил 11 июнь кунги №009-сонли кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш, 260 001 000 сўм ундириш, ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга шартномада
келишилган кредит маблағлари ўтказиб берилганлигини, бироқ жавобгар
кредит тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир
неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Микрокредитбанк” Шахрихон банк хизматлари маркази ва “Робис”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 11 июнда №009-сонли
кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, марказ
жавобгарга ўз маблағлари ҳисобидан 24 ой муддатга 25 фоиз устама тўлаш
шарти билан 150 000 000 сўм 12 ой муддатга, 2 ой имтиёзли давр билан,
150 000 000 сўм 24 ой муддатга 4 ой имтиёзли давр билан жами 300 000 000 сўм
миқдорида пул маблағи бериш, жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал
асосида 300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар
ўртасида 2021 йил 12 июнда нотариал тартибда тасдиқланган “Ипотека
шартномаси” имзоланган бўлиб, ипотека шартномаси кўра, жавобгар тегишли
бўлган Шахрихон туман, Андижонлик МФЙ, Ҳамза кўчасида 1707,0 кв.м ер
майдонида жойлашган, умумий майдони 340,37 кв.м, фойдали майдони
250,63 кв.м.дан иборат бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бино ва
иншоотлари гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу
билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши
мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни
қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш
лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги Шахрихон туман,
Андижонлик МФЙ, Ҳамза кўчасида 1707,0 кв.м ер майдонида жойлашган,
умумий майдони 340,37 кв.м, фойдали майдони 250,63 кв.м.дан иборат бўлган
автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бино ва иншоотларига қаратиш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини
бажариб, жавобгарга 300 000 000 сўм кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат
иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 26 май ҳолатига
126 773 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 20 778 000 сўм фоиз қарз, муддати
келмаган 112 500 000 сўм кредит қарз, жами 260 001 000 сўмни ундириб
беришликни сўраган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Даъвогар талаб этилган жами маблағ 260 051 000 сўмни ташкил этади,
бироқ даъвогар даъво предметида 260 001 000 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар даъво предметини ўзгартириш юзасидан қўшимча даъво ариза
тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига жами
260 001 000 сўм ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасидаги тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни
сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандида шартнома шартларини ёки унинг амал қилиш
муддатини ўзгартириш, шартномани бекор қилиш томонларнинг қўшимча
келишуви ёки суд қарорига асосан амалга оширилишига келишилган.
Жавобгар кредит муддатли мажбурияти 2021 йил 5 июль кунидан
2023 йил 5 июнь кунига қадарли асосий кредит қарз ва фоиз тўловларини тўлов
жадвалига асосан ойма-ой тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ жавобгар тўлов
интизомига риоя қилмасдан муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларни
сурункали равишда белгиланган муддатларда тўламасдан қарздорликни
вужудга келтирган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 9 июнь куни муддати ўтган кредит асосий
ва фоиз тўловларини тўлаб бериш акс ҳолда кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ва кредит маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш
юзасидан талабнома юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз
қолдирган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
ФК 382-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд кредит шартномани муддатидан олдин бекор
қилишни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи
тўловини ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво
бахосининг 2 фоизи миқдорида, б-кичик бандида эса хўжалик шартномаларини
тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича
даъво аризалардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлови амалга
оширилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Робис”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига жами 260 001 000 сўм қарз ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Робис” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Шахрихон туман, Андижонлик МФЙ, Ҳамза кўчасида 1707,0 кв.м ер
майдонида жойлашган, умумий майдони 340,37 кв.м, фойдали майдони 250,63
кв.м.дан иборат бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бино ва
иншоотларига қаратилсин.
“Робис” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
8 200 020 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 11 июнь кунги
№009-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев