Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1292 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ Ответчик / Подсудимый Зулайхо даласи фермер хўжалиги
Source ID 934787 Claim ID 2936768 PDF Hash e53cc68dc199081a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1704-2201/1292-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Зулайхо даласи” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ахмедов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Зулайхо даласи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 36 103 933 сўм асосий қарз, 1 729 980 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Балиқчи туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 1 март куни 150354-сонли “Юридик шахслар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Шартномага асосан шартнома муддати ўтиши билан агар томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ариза бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши кераклигига келишилган. Корхона жавобгарга 2022 йил апрель ойидан 2022 йил сентябрь ойига қадарли етказиб берилган электр энергияси учун тўлиқ тўловларни амалга оширмасдан 36 103 933 сўм қарздорликни вужудга келтирган. Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда амалга ошириш юзасидан 2022 йил 9 сентябрь кунги талабнома почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги ишдаги мавжуд хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 36 103 933 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1 729 980 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларда истеъмолчи етказиб берилган энергия учун ўз вақтида (шартномада белгиланган муддатда) тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи корхоналар учун 0,2 фоиз) лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Даъвогарнинг талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишларини инобатга олиб 550 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Зулайхо даласи” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 36 103 933 сўм муддати ўтган қарз, 550 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 756 678,26 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев