← Назад
Решение #759703 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2264-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Сартюзи
фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар Пахтакор олтин
бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан 343.122.275 сўм асосий қарз ва
89.211.785 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Пахтакор туман кенгаши вакили Б.Улуков (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Б.Шаимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сартюзи фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ва Пахтакор
олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 175.7 тонна буғдой бошоқли
дон маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан
боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 142
тонна бошоқли дон топширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги
сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 343.122.275 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 343.122.275 сўм асосий қарз ва 89.211.785 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши вакили Б.Улуков
даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъвогар фермер хўжалиги
раҳбари Кенгашга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни
ундиришда амалий ёрдам беришни сўраганлигини ҳамда даъвогар томонидан
тақдим этилган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилганлигини
маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Шаимов тушунтириш
бериб, даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогар олдидаги қарздорлик
қисман қоплаб берилганлигини, ҳозирги кунда жамиятнинг даъвогар олдида
228.629.395 сўм қарздорлиги қолганлигини, ушбу қарздорликни тўлаб бериш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар фермер хўжалик вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 343.122.275 сўм
қарздорликни ундириш сўралган бўлсада, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришлари ва судга тақдим этилган далиллардан
кўринишича, даъвогарнинг жавобгар олдидаги жами ҳақдорлиги 436.008.395
сўмни ташкил этган бўлиб, жавобгар томонидан судга даъво аризаси
киритилгунга қадар 26.07.2022 йилда 1.800.000 сўм, 05.08.2022 йилда 700.000
сўм, 18.08.2022 йилда 52.500.000 сўм, 29.08.2022 йилда 50.000.000 сўм,
21.09.2022 йилда 40.000.000 сўм жами 145.000.000 ва судга даъво аризаси
киритилгандан сўнг 03.10.2022 йилда 62.379.000 сўм қарздорлик тўлаб
берилган ҳамда суд мажлиси кунида жавобгарнинг даъвогар олдида
228.629.395 сўм қарздорлиги қолганлиги маълум бўлди.
Демак, даъво аризаси судга киритилган кунда жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги 291.008.395 сўмни ташкил қилган. Шу сабабли, даъво
талабининг жавобгардан 52.113.880 сўм қарздорликни ундириш қисми асоссиз,
291.008.395 сўм қарздорликни ундириш қисми асосли бўлиб ҳисобланади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат этишда даъво талаблари бўйича ҳақиқий ҳолатга
аниқлик киритмасдан барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, иш ҳужжатларидаги даъвогарнинг даъво талабини тасдиқловчи
далиллар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Баён этилганларга кўра, суд даъво талабининг 343.122.275 сўм асосий
қарзни ундириш қисмидаги 291.008.395 сўм қарздорлик ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан суд мажлисига
кунига қадар қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 228.629.395 сўм асосий қарзни ундиришни
лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 89.211.785
сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида маҳсулот ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб
қўйилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда,
пеня ундириш талабининг фақат 75.662.182 сўм қисми асосли эканлиги
аниқланди.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш
талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлигини, бироқ даъвогар томонидан ҳам шартномада назарда тутилган
миқдордаги бошоқли дон топширмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга
олиб, сўралган пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб
турганлиги
сабабли,
пеня
ундириш
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 18.915.545 сўм миқдорида
пеня ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
асосий қарз 228.629.395 сўм, пеня 18.915.545 сўм ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан
боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг
қаноатлантирилган
қисмига
мутаносиб
тақсимлашни,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат
божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар Сартюзи фермер хўжалиги фойдасига 228.629.395 сўм асосий қарз ва
18.915.545 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор
туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 7.333.411 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев