← Назад
Решение #759718 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик
50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 октябрь
4-1701-2203/3435-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Ддддд” АТБ манфаатида
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 30 000 000 сўм кредитни
асосий қисмини ва 1 244 483,19 сўм кредит фоизини жами 31 244 483,19 сўм кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили –
И.Ибрагимов (ишончнома асосида), жавобгар Р.Саттарова(шахсини тасдиқловчи
ҳужжат асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар -“Ддддд” АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
- якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 30 000 000 сўм кредитни асосий
қисмини ва 1 244 483,19 сўм кредит фоизини жами 31 244 483,19 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд муҳокамаси
давомида қарздорлик бўйича қисман 2022 йил 16 сентябрь куни 1 000 000 сўм, 2022
йил 26 сентябрь куни 1 000 000 сўм жами 2 000 000 сўм тўловни амалга
оширганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам банкдан кредит маблағи олганлигини,
оилавий шароити туфайли кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз муддати тўлай
олмаганлигини, бироқ қарздорлик бўйича қисман тўловни амалга оширганлигини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд,
тараф
вакилларининг
кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “Ддддд” АТБ номидан ишончнома асосида ҳаракат
қилувчи “Ддддд” АТБ Андижон вилояти минтақавий филиали билан якка тартибдаги
тадбиркор Жжжжж ўртасида 2022 йил 23 февралда 433-сонли кредит шартномаси
тузилган. Унга кўра банк якка тартибдаги тадбиркор Жжжжжга тикувчилик
фаолиятини ривожлантириш учун тикув дастгохлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга
йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қисмидан 909 091 сўм, кредит
фоизидан 1 244 483,19 сўм ўз муддатида қайтарилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш ҳақида
талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган
фоизларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Бироқ жавобгар суд муҳокамаси давомида 2022 йил 16 сентябрь куни
№37643406-сонли мемориал ордерь орқали 1 000 000 сўм, 2022 йил 26 сентябрь куни
№11-сонли банк тўлов ҳужжати асосида 1 000 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси биринчи
қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси иккинчи,
учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларини қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда,
қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига илова қилинган кредит шартномаси, жавобгар ҳисобварағига
ўтказилган маблағлар тўғрисидаги банк мемориаль ордерь нусхалари, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўргазмалари билан даъвогар шартномада
кўрсатилган кредит маблағини ажратганлиги ва қарздорликни мавжудлиги ўз
исботини топган.
Бинобарин, жавобгар суд муҳокамаси давомида қарздорликни қисман
бартараф этганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони қисман
қаноатлантиришни, даъвогар - “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар – якка тартибдаги
тадбиркор Жжжжж ҳисобидан жами 29 244 483,19 сўм кредит қарздорлигини
ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, почта
харажати ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Жжжжж ҳисобидан жами 29 244 483,19 сўм кредит қарздорлиги ва 24000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан республика
бюджетига 624 889,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
И.Жураев