← Назад
Решение #759723 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФК | 382 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1203-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгарлар- “Azizbek Build-77”
масъулияти чекланган жамияти ва “Yangi zamon quruvchisi” масъулияти
чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни
даъвогар вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Azizbek Build-77” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар
ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 26 июль кунги №013-сонли кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, 62 061 000 сўм ундириш,
ундирувни гаровдаги “Yangi zamon quruvchisi” масъулияти чекланган
жамияти(кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли
автотранспорт воситасига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга шартномада
келишилган кредит маблағлари ўтказиб берилганлигини, бироқ жавобгар
кредит тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини,
даъво ариза Савдо-саноат палатаси томонидан ариза киритилгунга қадарли
амалга оширганлигини, усд кунига 20 382 000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарз, 396 000 сўм фоиз қарздорлиги мавжудлигини, бир неча маротаба
тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади
ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Микрокредитбанк” Шахрихон банк хизматлари маркази ва “Azizbek Build77” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 26 июлда №013-сонли
кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, марказ
жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 3 ой
имтиёзли давр асосида алюмин профилдан эшик ромлар ишлаб чиқариш
мақсадида 85 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш, жавобгар эса
шартномада кўрсатилган жадвал асосида 85 000 000 сўм кредит асосий ва унга
хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар
ўртасида 2021 йил 28 июлда нотариал тартибда тасдиқланган “Гаров
шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган Асака ТРИБ томонидан 2021 йил 29 май куни AAF0867511
рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган,
GAZ330202240 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк бортли
(тент), двигитель рақами *421640*К0201223*, кузов рақами 330200К0818833,
шасси рақами Х96330200К2756760, ранги оқ белая касабланка, давлат рақам
белгиси 60 355 GBA бўлган автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу
билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши
мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни
қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш
лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги Асака ТРИБ
томонидан 2021 йил 29 май куни AAF0867511 рақамли транспорт воситасини
қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, GAZ330202240 русумли, 2019
йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк бортли (тент), двигитель рақами
*421640*К0201223*,
кузов
рақами
330200К0818833,
шасси
рақами
Х96330200К2756760, ранги оқ белая касабланка, давлат рақам белгиси 60 355
GBA бўлган автотранспорт воситасига қаратиш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини
бажариб, жавобгарга 85 000 000 сўм кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш
ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Даъвогар даъво аризада мавжуд қарздорлик 2022 йил 16 июнь ҳолатига
21 506 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 888 000 сўм фоиз қарз, 39 667 000 сўм
муддати келмаган кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд жавобгар томонидан амалга оширилган тўловлар тахлил қилинганда
2022 йил 16 июнь ҳолатига 396 000 сўм фоиз қарз, 6 253 000 сўм кредит асосий
қарздорлиги мавжуд бўлган.
Жавобгар кредит тўловлари тўлов жадвали асосида келишилган
муддатларда амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 6 253 000
сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 31 129 000 сўм муддатли кредит қарз,
396 000 сўм фоиз қарздорлик жами 37 778 000 сўмни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасидаги тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни
сўраган.
Шартноманинг 8.3-бандида шартнома шартларини ёки унинг амал қилиш
муддатини ўзгартириш, шартномани бекор қилиш томонларнинг қўшимча
келишуви ёки суд қарорига асосан амалга оширилишига келишилган.
Жавобгар кредит муддатли мажбурияти 2021 йил 5 августь кунидан
2023 йил 5 январь кунига қадарли асосий кредит қарз ва фоиз тўловларини
тўлов жадвалига асосан ойма-ой тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ жавобгар
тўлов интизомига риоя қилмасдан муддати ўтган асосий ва фоиз
қарздорликларни сурункали равишда белгиланган муддатларда тўламасдан
қарздорликни вужудга келтирган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 9 июнь куни муддати ўтган кредит асосий
ва фоиз тўловларини тўлаб бериш акс ҳолда кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш ва кредит маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш
юзасидан талабнома юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз
қолдирган.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби
билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
ФК 382-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд кредит шартномани муддатидан олдин бекор
қилишни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш
масаласини муҳокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб
равишда тарафлардан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни
лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасининг
2-банди а-кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво
бахосининг 2 фоизи миқдорида, б-кичик бандида эса хўжалик шартномаларини
тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича
даъво аризалардан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлови амалга
оширилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Azizbek
Build-77”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 6 253 000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарз, 31 129 000 сўм муддатли кредит қарз, 396 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати жами 37 802 000 сўм ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Yangi zamon quruvchisi” масъулияти чекланган
жамиятига Асака ТРИБ томонидан 2021 йил 29 май куни AAF0867511 рақамли
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган,
GAZ330202240 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк бортли
(тент), двигитель рақами *421640*К0201223*, кузов рақами 330200К0818833,
шасси рақами Х96330200К2756760, ранги оқ белая касабланка, давлат рақам
белгиси 60 355 GBA бўлган автотранспорт воситасига қаратилсин.
“Azizbek Build-77” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 3 755 560 сўм давлат божи ундирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” ҳисобидан Республика бюджетига 485 660 сўм
давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 26 июль кунги
№013-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев