Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2245 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZAMIN CHOQQISI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый PAXTAKOR-OLTIN-BOSHOQLARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934871 Claim ID 2934564 PDF Hash 62b3f8e81c8a799d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2245-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Замин чўққиси фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан 219.326.809 сўм асосий қарз ва 57.024.970 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши вакили Б.Улуков (ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Шаимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Замин чўққиси фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ва Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 298 тонна буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 211.5 тонна бошоқли дон топширилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 219.326.809 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 219.326.809 сўм асосий қарз ва 57.024.970 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши вакили Б.Улуков даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Кенгашга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраганлигини ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Шаимов тушунтириш бериб, даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогар олдидаги қарздорлик қисман қоплаб берилганлигини, ҳозирги кунда жамиятнинг даъвогар олдида 50.275.809 сўм қарздорлиги қолганлигини, ушбу қарздорликни тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар фермер хўжалик вакил иштирокини таъминламади. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 219.326.809 сўм қарздорликни ундириш сўралган бўлсада, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва судга тақдим этилган далиллардан кўринишича, даъвогарнинг жавобгар олдидаги жами ҳақдорлиги 308.126.809 сўмни ташкил этган бўлиб, жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгунга қадар 27.06.2022 йилда 148.800.000 сўм, 18.08.2022 йилда 24.763.000 сўм, 29.08.2022 йилда 10.000.000 сўм, жами 183.563.000 ва судга даъво аризаси киритилгандан сўнг 07.10.2022 йилда 46.430.000 сўм, 11.10.2022 йилда 27.858.000 сўм, жами 74.288.000 қарздорлик тўлаб берилган ҳамда суд мажлиси кунида жавобгарнинг даъвогар олдида 50.275.809 сўм қарздорлиги қолганлиги маълум бўлди. Демак, даъво аризаси судга киритилган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 124.563.809 сўмни ташкил қилган. Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан 94.763.000 сўм қарздорликни ундириш қисми асоссиз, 124.563.809 сўм қарздорликни ундириш қисми асосли бўлиб ҳисобланади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этишда даъво талаблари бўйича ҳақиқий ҳолатга аниқлик киритмасдан барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, иш ҳужжатларидаги даъвогарнинг даъво талабини тасдиқловчи далиллар ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Баён этилганларга кўра, суд даъво талабининг 219.326.809 сўм асосий қарзни ундириш қисмидаги 124.563.809 сўм қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгар томонидан суд мажлисига кунига қадар қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 50.275.809 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 57.024.970 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган шахслар вакилларининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, пеня ундириш талабининг фақат 32.386.575 сўм қисми асосли эканлиги аниқланди. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ даъвогар томонидан ҳам шартномада назарда тутилган миқдордаги бошоқли дон топширмаганлиги ҳолатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, сўралган пеня мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9.715.972 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 50.275.809 сўм, пеня 9.715.972 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар Замин чўққиси фермер хўжалиги фойдасига 50.275.809 сўм асосий қарз ва 9.715.972 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3.139.008 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев