← Назад
Решение #759822 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 329 | — | law | |
| БКнинг | 332 | — | law | |
| БКнинг | 347 | — | law | |
| БКнинг | 351 | — | law | |
| БКнинг | 349 | — | law | |
| Рес ИПК | 25 | — | law | |
| мазкур кодекс | 110 | — | code_article | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 45 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/720-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида,
судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилоят
Божхона бошқармасининг жавобгарлар “ALPOMISH MEROSI” масъулияти чекланган
жамияти ва “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят филиали ҳисобидан
6.090.738.053,24 сўм миқдорида божхона тўловлари ҳамда 162.286.137,24 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар ва жавобгар
вакиллари иштирокисида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Божхона бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар”
деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “ALPOMISH
MEROSI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар”
деб аталади) ва “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят филиали ҳисобидан
6.090.738.053,24 сўм миқдорида божхона тўловлари ҳамда 162.286.137,24 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 17.08.2022 йилдаги ажримига асосан АТИБ “Ипотека банк” (кейинги
ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб аталади) қўшимча жавобгар сифатида
жалб этилган.
Даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари 14.10.2022 йил кунги суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ўтган суд мажлисида тилхат орқали хабардор
этилган бўлсада, улар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
(матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади)га кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иқтисодий ишни даъвогар,
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Даъвогар вакиллари аввалги суд мажлисида, даъво аризада қайд этилган
важларни такрорлашиб, божхона тўловларидан бўлган қарздорликни сўзсиз
тартибда ундириш мақсадида жавобгар жамият ҳисоб рақамига инкассо
топшириқномаси қўйилгани, банк кафолатини тақдим қилган АЖ шаклидаги
“Ипотека банк” банки Андижон вилояти филиали ҳисоб рақамига 2022 йил 24 май
куни олиб бориб берилган инкассо топшириқномаси ҳозирги кунга қадар
бажарилмасдан келаётгани, жавобгар жамият раҳбари билан бир неча маротаба
профилактик сухбатлар олиб борилганлигини, бироқ у тўловларни амалга
оширишдан бош тортиб келаётганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўраган.
Жавобгар вакили аввалги суд мажлисида, даъво ариза юзасидан эътирози
йўқлигини, қарздорликларни бартараф қилиш учун яна озроқ муддат беришни
сўраган.
Қўшимча жавобгар вакили аввалги суд мажлисида, даъвогарнинг даъво
аризасига эътирози борлигини, банклари мижози бўлган жавобгар “ALPOMISH
MEROSI” масъулияти чекланган жамияти банк томонидан ажратилган кредит
маблағлари ҳисобидан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 56 та автобус ва 3 дона
микроавтобуслар олиб келингани, сўнг АТИБ “Ипотека-банк” Андижон вилояти
филиали томонидан даъвогарга юқоридаги автобус ва микроавтобуслар учун
давлат божхонасига тўланадиган ҚҚС тўловларини ўз вақтида тўлаб беришини
кафолатлашлиги ҳақида 2022 йил 27 январдаги 01/239-сонли хати берилгани,
бироқ Адлия Вазирлиги томонидан 2012 йил 15 майда 2364-сон билан рўйхатдан
ўтказилган “Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 71-бандида, банк томонидан кафолат бериш қатъий
ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилиши, кафолат бланклари ҳисоби алоҳида
дафтарда қайд этиб борилиши, кафолат бланклари шакли банкнинг ички
тартибларини ягона шаклда белгиланиши белгилангани, бундан ташқари,
2021 йил учун ишлаб чиқарилган “Ипотека банк” АТИБ кредит сиёсатининг
5.1-бандига асосан бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун
ўрнатилган тартибда ариза тақдим этилган кунга кредит хизматлари бўйича
ваколат даража (лимит)лари қарор қабул қилиш матрицасига асосан белгиланган
бўлиб, банк филиалларида кредит хизматлари бўйича қарор қабул қилувчи орган
мавжуд эмаслигини, даъвогарга тақдим қилинган юқоридаги 2022 йил
27 январдаги 01/239-сонли хат оддий бланкда расмийлаштирилган ҳолда банк
филиали томонидан берилганлиги сабабли мазкур хат банк кафолати
ҳисобланмаслигини ҳамда юридик мақомга эга эмаслигини билдириб, даъво
талабини “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят филиали ҳисобидан божхона
тўловлари ва пеня ундириш қисмини рад қилишни сўраган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ишдаги мавжуд далилларга
қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2022 йил 27 январь кунги
рақамсиз ариза билан даъвогарга мурожаат этиб, Хитой давлатидан олиб келинган
56 дона автобус ва 3 дона микроавтобус товарларини “эркин муомалага чиқариш
им 40 божхона режимига расмийлаштириш учун ҳисоб рақамида маблағи
етишмаслиги сабабли тўланиши лозим бўлган 6.090.738.053,24 сўм миқдоридаги
божхона қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кун муддатга қадар
кечиктириб беришни сўраган.
Шу билан бирга жавобгарга хизмат кўрсатувчи “Ипотека банк” АТИБ Андижон
вилоят филиали томонидан даъвогарга юқоридаги автобус ва микроавтобуслар
учун давлат божхонасига тўланадиган ҚҚС тўловларини ўз вақтида тўлаб
беришини кафолатлашлиги ҳақида 2022 йил 27 январдаги 01/239-сонли хати
берилган.
Ариза даъвогар бошқарма бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, 2022 йил
27 январь кунги №13-сонли корхона божхона қўшилган қиймат солиғи тўлаш
муддатини 2022 йил 23 май кунига қадар кечиктириш ҳақидаги қарори қабул
қилинган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 13.07.2021 йил кунги
ZT210629-сонли ҳамда 22.06.2021 йил кунги ZT210629-сонли шартномалар асосида
56 дона автобус ва 3 дона микроавтобуслар олиб келинган бўлиб, ушбу товарларни
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун божхона
тўловларини тўлаш муддати 2022 йил 23 май кунига қадар кечиктирилган бўлсада,
ҳисобланган 6.090.738.053,24 сўм тўловлар кечиктирилган. Жавобгар 2022 йил
23 май кунига қадарли амалга ошириши лозим бўлган тўловларни амалга
оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (кейинги ўринларда матнда “БК”
деб аталади)нинг 329-моддасига кўра, божхона органининг қарорига асосан
тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти
берилиши мумкин.
БКнинг 332-моддасида божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб
тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган божхона
тўловлари суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг эллик фоизи миқдорида, бир кун
учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар
ундирилишлиги белгиланган.
БКнинг 347-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик
божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати
тугаганидан кейин тўланмаганда. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати
тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисоблананиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан божхона тўловларидан бўлган қарздорликни сўзсиз
тартибда ундириш мақсадида жавобгарнинг банк хисобварақларига 2022 йил
24 май куни инкассо топшириқномаси қўйилган.
БКнинг 351-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни
тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш
божхона органи томонидан банкка пул маблағларининг сўзсиз тартибда
ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали амалга
оширилишлиги белгиланган.
Жавобгар хисоб-рақамига қўйилган инкассо топшириқномасига асосан
52.777.823,46 сўм пул маблағлари келиб тушган бўлиб, қолдиқ пул маблағларини
ундириш имкони бўлмаган.
Қолдиқ маблағлар тўланмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан
6.090.738.053,24 сўм божхона тўловлари, 162.286.137,24 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг суд кунига 6.090.738.053,24 сўм божхона тўлови мавжудлиги
ишдаги мавжуд божхона декларациялари, тўлов топшириқномалари ва
тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Шунингдек, жавобгар томонидан амалга оширилмаган тўлов суммасининг ҳар
бир куни учун 0,033 фоиз миқдорида жами 162.286.137,24 сўм пеня ундиришни
сўраган. Пеня суммаси хисоб-китоби ўрганилганда тўғри хисобланганлиги
аниқланди.
БКнинг 349-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик
ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўланади. Пеня, божхона
тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасини истисно этганда, уни ундириш
бўйича мажбурий чоралар, шунингдек божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар,
тўланади. Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун
учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи
миқдорида ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақидаги” 163-сонли Пленум қарорининг 6-бандида иқтисодий
судларда солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган
низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмаслиги
юзасидан тушунтириш берилган.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ҳисобланган пеня суммасини
камайтирмасликни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 162.286.137,24 сўм
пеня суммасини тўлиқ ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво талабининг бир қисми “Ипотека банк” АТИБ Андижон
вилоят филиалига нисбатан билдирилган бўлиб, бироқ “Ипотека банк” АТИБ
Андижон вилоят филиали юридик шахс эмас, балки филиал ҳисобланади.
Ўз.Рес ИПКнинг 25-моддасига мувофиқ, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда
белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича
ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий,
маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир
ишлар тааллуқли эканлиги;
- мазкур кодекснинг 110-моддаси 1-қисмига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса
иш юритишни тугатилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори
10-бандининг тўртинчи кичик хатбошисида, даъво юридик шахснинг ўзига эмас,
балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК
154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар
бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса,
ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга
жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозим. Даъво қаноатлантирилган тақдирда,
ундириладиган сумма ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик
шахсдан ундирилади, деб рахбарий тушунтириш берилган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд “Ипотека банк” АТИБ
Андижон вилоят филиали юридик шахс эмас, балки филиал эканлиги, юридик шахс
ҳисобланмаслиги сабабли даъво талабининг “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят
филиалига оид қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасидаги важларида АТИБ “Ипотека-банк”
Андижон вилояти филиали томонидан даъвогарга юқоридаги автобус ва
микроавтобуслар учун давлат божхонасига тўланадиган ҚҚС тўловларини ўз
вақтида тўлаб беришини кафолатлашлиги ҳақида 2022 йил 27 январдаги
01/239-сонли хати берилганлигини асос қилиб, “Ипотека банк” АТИБ Андижон
вилоят филиали ҳисобидан 6.090.738.053,24 сўм миқдорида божхона тўловлари
ҳамда 162.286.137,24 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят филиали юридик шахс
ҳисобланмаслигини инобатга олиб, 17.08.2022 йилдаги ажрими билан АТИБ
“Ипотека банк”ни қўшимча жавобгар сифатида жалб қилган. Суд қарздорликни
қўшимча жавобгар АТИБ “Ипотека-банк” ҳисобидан ундиришни рад қилишни
лозим топади.
Чунки, Адлия Вазирлиги томонидан 2012 йил 15 майда 2364-сон билан
рўйхатдан ўтказилган “Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 71-бандига кўра, банк томонидан кафолат бериш
қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилиши, кафолат бланклари ҳисоби
алоҳида дафтарда қайд этиб борилиши, кафолат бланклари шакли банкнинг ички
тартибларини ягона шаклда белгиланиши белгиланган.
Бундан ташқари, 2021 йил учун ишлаб чиқарилган “Ипотека банк” АТИБ
кредит сиёсатининг 5.1-бандига асосан бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз
олувчилар гуруҳи учун ўрнатилган тартибда ариза тақдим этилган кунга кредит
хизматлари бўйича ваколат даража (лимит)лари қарор қабул қилиш матрицасига
асосан белгиланган бўлиб, банк филиалларида кредит хизматлари бўйича қарор
қабул қилувчи орган мавжуд эмас.
Шунингдек, АТИБ “Ипотека банк” жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикасига импорт қилинган автобус ва микроавтобуслар учун давлат
божхонасига тўлананиши лозим бўлган ҚҚС тўловларини ўз вақтида тўлаб
беришини кафолатлашлиги тўғрисидаги мажбуриятни зиммасига олмаган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, банкнинг 2022 йил 27 январдаги
01/239-сонли хати банк кафолати ҳисобланмаслиги ҳамда юридик мақомга эга
эмаслиги, шунингдек АТИБ “Ипотека-банк” тарафлар ўртасида низо юзасидан
маъмурий ҳуқуқий муносабатларни жавобгар субъекти ҳисобланмаслиги сабабли
қўшимча жавобгар ҳисобидан 6.090.738.053,24 сўм миқдорида божхона тўловлари
ҳамда 162.286.137,24 сўм пеня ундиришни рад қилишни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
125.060.483,81 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати
ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ALPOMISH MEROSI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Андижон вилоят Божхона бошқармаси фойдасига 6.090.738.053,24 сўм
божхона тўлови, 162.286.137,24 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 125.060.483,81 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг “Ипотека банк” АТИБ Андижон вилоят филиалига оид
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.С.Юлдашев