Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2505/494 Дата решения 10.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Рахматов Фаррухжон Эркинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378475 Claim ID 2771376 PDF Hash 3022cb9aa7f30d47... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи Ф.Рахматов, судья ёрдамчиси Ш.Тохировнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Хапизов, судланувчи *********** ва ҳамда унинг ҳимоячиси “Оддий ҳақиқат” адвокатлик фирмаси Ф.Мамасалиев, жабрланувчи *******, фуқаровий даъвогар ******* ва **********ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан ***********************************ни айблаш ҳақидаги 1-1501-2505/494сонли жиноят ишини кўришни бошлади. Иш ҳужжатларига кўра, ***************************************(******************** ***************) 1992 йил 17 ноябрда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ҳайдовчи, оилали уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, “Учолиш” МФЙ, Ҳамрох кўчаси, 344уйда яшайди, иш бўйича “муносиб ҳулқ - атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2025 йил 15 март куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ҳамда фуқаровий даъвогарларни кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, томонларнинг музокара сўзлари ҳамда судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи *********** 2025 йил 7 февраль куни соат 03:40 ларда фуқаро ***********************************га тегишли бўлган ********* русумли, *********давлат рақамли автомашинани ишончнома асосида Фарғона шаҳар, ********** кўчаси бўйлаб бошқариб, **********кўчаси кесишган чоррахага кирган вақтида “Йўл-харакати қоидалари”нинг 53-бандидаги “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.”, 77бандидаги “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши 1 имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.”, 99-бандидаги “Светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт”деб белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, ********** кўчасидаги чоррахадан тўғрига харакатланиб кетаётган фуқаро ***************************нинг бошқарувида бўлган “*****” русмли, ************давлат рақамли автомашинага йўл бермасдан, қайрилиб олишни амалга ошириб йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “*****” русумли автомашина хайдовчиси ******* ва ушбу автомашина ичидаги йўловчи ******* турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган. Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 14 февралдаги 620-сонли хулосасига кўра, *******нинг танасида, ёпиқ калла мия шикасти, бош мия чайқалиши, юзи ўнг томони, бурун иккала қўл кафти бармоқ фаланглари, иккала тизза соҳасида шилинмалар аниқланиб, бу тан жарохатлари қатти ўтмас жисмлар зарбқисилиши, ишқаланиш механизми таъсирида етказилган бўлиб, ушбу жароҳатлар соғлиқ бузилишига сабабчи бўлган енгил шикастлар гуруҳига киришлиги кўрсатилган. Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 18 февралдаги 823-сонли хулосасига кўра, ******* танасида, яъни ўнг тизза қопқоғини ёпиқ синиши ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши аниқланган бўлиб, ушбу жарохатлар ўтмас қаттиқ жисмларни зарб механизми таъсирида юзага келганлигидан ҳамда ушба тан жарохатлари соғлиғининг узоқ муддатга (21 кундан кўп) бузилишига сабабчи бўлган ўртача оғирликдаги шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган. “*******” МЧЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 482-сонли баҳолаш хулосасига кўра, “*****” русумли, давлат рақам белгиси *******бўлган транспорт воситасига йўл-транспорт ходисаси натижасида етказилган моддий зарар миқдори 141.575.266 сўмни ташкил қилишлиги аниқланган. “*******” МЧЖнинг 2025 йил 18 февралдаги 314-сонли баҳолаш хулосасига кўра, ********* русумли, давлат рақам белгиси *******бўлган транспорт воситасига йўл-транспорт ходисаси натижасида етказилган моддий зарар миқдори 141.768.000 сўмни ташкил қилишлиги аниқланган. Судланувчи *********** суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2025 йил 7 февраль куни тахминан соат тунги соат 03:40 ларда бошқарувида бўлган ********* русумли автомашинада Фарғона шаҳар **********кўчасидаги бошқариб бораётган вақтда йўл транспорт ҳодисасига учраганлигини, у ушбу йўл транспорт ҳодисаси қандай содир бўлганини эслай олмаслигини, жабрланувчи ва фуқаровий давъогарларга етказилган зарарларни тўлиқ тан олишини, автомашиналарга етказилган зарар бўйича баҳолашларига эътирози йўқлигини, жабрланувчи *******ни ёрдам кўрсата 2 олмаганлигини, чунки ўзи ҳам оғир аҳволда шифохонага тушганлигини, яқин кунларда фуқаровий даъвогарларга етказилган зарарларни тўлиқ қайтара олмаслигини, ўзи ҳайдовчилик билан шуғилланишлигини, кейинчалик етказилган зарарларни ҳам ҳайдовчилик қилиб пул топиб қоплашини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қонуний енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи ******* суд мажлисида, 2025 йил 7 февраль куни соат 03:40 ларда *******нинг бошқарувида бўлган “*****” русумли автомашинада Фарғона шаҳар ********** кўчаси ва ******* кўчалари кесишадиган чоррахада ********* русумли автомашина билан йўл-улов ҳодисаси содир бўлганлигини, ушбу йўл-улов ходисаси натижасида ўртача оғирликдаги тан жарохати олганлигини, судланувчи *********** томонидан етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича унга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга нисбатан жазо тайинлашни судга ҳавола қилишини билдирди. Фуқаровий даъвогар ******* суд мажлисида 2025 йил 7 февраль куни соат 03:40 ларда ўзининг бошқарувида бўлган “*****” русумли автомашинада Фарғона шаҳар ********** кўчаси ва ******* кўчалари кесишадиган чоррахада ********* русумли автомашина билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини, ушбу йўл транспорт ходисаси натижасида унга 141.575.266 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини, ҳозирги кунга қадар ушбу зарар *********** томонидан қоплаб берилмаганлигини, шу сабабли судланувчи ***********дан унга етказилган 141.575.266 сўм миқдоридаги моддий зарарни унинг фойдасига ундириб бериб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Фуқаровий даъвогар ********** суд мажлисида 2025 йил 7 февраль куни унга тегишли бўлган ********* русумли автомашина билан *********** йўл транспорт ҳодисаси содир қилганини, ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида унга 141.768.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганини, ҳозирги кунга қадар ушбу зарар *********** томонидан қоплаб берилмаганлигини, шу сабабли судланувчи ***********дан унга етказилган 141.768.000 сўм миқдоридаги моддий зарарни унинг фойдасига ундириб бериб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Баён этилганлардан ташқари, судланувчи ***********нинг юқоридаги жиноятни содир этганликдаги айби, ишдаги ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, йўлтранспорт ходисаси содир бўлган жойнинг чизмаси, суд-тиббий экспертизасининг хулосалари, нарсани кўздан кечириш банномаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиғини топди. Судланувчи *********** жабрланувчи *******, фуқаровий даъвогарлар ******* ва **********лар билан ихтиёрий ярашмаганлиги, етказилган зарарлар бартараф қилинмаганлиги, уларнинг даъволари борлиги сабабли, ***********га нисбатан бўлган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти 3 ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида “Жабрланувчи билан айни бир вақтнинг ўзида ишда фуқаровий даъвогар ҳам қатнашган ҳолларда ярашув тўғрисидаги иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонидан тегишли ариза берилган бўлиши шарт” деб кўрсатилган. Суд, судланувчи ***********нинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, судланмаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этади. Суд судланувчи ***********га нисбатан жазо турини тайинлашда ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши ҳамда 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, моддий аҳволини, судланмаганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, бироқ фуқаровий даъвогарларнинг даъволари борлигини, жазосини енгиллаштирувчи ҳолатларининг мажмуини, жазони оғирлаштирувчи ҳолатларини мавжуд эмаслигини инобатга олиб, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига риоя қилиб, унга айбланаётган модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни ҳамда қўлланилган муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасини ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилишни лозим топади. Бундан ташқари, суд судланувчи *********** жиноятни транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ ҳолда содир қилганлиги ва келгусида бундан ҳам оғир оқибатларини келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, судланувчи ***********га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд, судланувчи ***********дан фуқаровий даъвогарларга етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, судланувчи ***********дан фуқаровий даъвогар ******* фойдасига 141.575.266 сўм, фуқаровий даъвогар ********** фойдасига 141.768.000 сўм моддий зарарни ундиришни лозим топади. Суд, иш бўйича ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, бир дона “DVD” диск жиноят ишига қўшиб сақлашни, ***********нинг DL0000328908 4 серия рақамли ҳайдовчилик гувоҳномасини сақлаш учун шаҳар ЙҲХГ орқали Фарғона вилоят ЙҲХБга юборишни лозим топди. Шунингдек, суд иш бўйича жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга келгусида *********** томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласи юзасидан тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу зарарларни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454-457, 462-463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд ***************************************(***********************************) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Унга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўташ белгилансин ва жазо муддати судланувчи *********** жазони ижро этиш учун юборилган корхона, муассаса ва ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳида ижро қилинсин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини назорат қилиш Фарғона вилояти Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисоблансин. Унга қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эхтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчи ***********дан фуқаровий даъвогар ******************************нинг фойдасига 141.575.266 сўм ва фуқаровий даъвогар ***********************************нинг фойдасига 141.768.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Жабрланувчи ҳамда фуқаровий даъвогарларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласи юзасидан тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу зарарларни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилсин. Иш бўйича ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, бир дона “DVD” диск жиноят ишига қўшиб сақлашни, ***********нинг DL0000328908 серия рақамли ҳайдовчилик гувоҳномасини сақлаш учун шаҳар ЙҲХГ орқали Фарғона вилоят ЙҲХБга юборилсин. 5 Ҳукмдан норози тарафлар ва ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргач кассация тартибида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки прокурор протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Ф.Рахматов 6