← Назад
Решение #759933 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy
ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский район,
город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 октябрь ******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья ******нинг
раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи ******нинг
жавобгар
******га
нисбатан
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини тарафлардан аризачи ишончли вакили Қуйичирчиқ туман
давлат солиқ инспекцияси “******” шўбаси давлат солиқ катта инспектори
****** (бош ишончнома ҳамда 2022 йил 13 майдаги 23-38402-сонли
ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Аризачи ******(кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб ****** (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10
кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ишончли вакили ******,
аризадаги важларни такрорлаб, бир неча бор шахсий кабинетига электрон
шаклда хабарнома ва огохлантиришлар юборилган бўлса-да, белгиланган
муддатларда жавобгар сўровномага асосан талаб этилган хужжатларни
тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо
жавобгар
томонидан
ҳуқуқбузарлик
оқибатлари
бартараф
этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади хамда ариза
юзасидан фикр ва мулохазаларини билдирмади.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар
базаси орқали жавобгарнинг манзилига етказилганлиги аниқланган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)
128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама
қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни
лозим деб топади.
жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик
ҳолати бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг
1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги,
бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб
қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғриси-да”ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида
хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим
этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг
тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли
қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Аризачи
******нинг
2022 йил 14 октябрдаги маълумотномасига асосан жавобгар аниқланган
ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида
мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга
юборилган хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли суд, аризачининг аризадаги важларини асосли деб
топиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118, 128, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
Аризачи ******нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
******нинг
тижорат
банкларидаги
барча
ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар ****** томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф
этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва солиқ бошқармаси
зиммасига жамиятнинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти
юклатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья:
******