Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/988 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бўлими Ответчик / Подсудимый Ўқчи пахта тозалаш масъулияти чекланган жамияти
Source ID 928559 Claim ID 2917316 PDF Hash 5d9025bca3f7b185... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал Кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: +998 74 232 35 41, эл.почта: i.asaka@sud.uz Веб-сайт: www.oliysud.uz, А Ж Р И М (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Асака тумани 4-1702-2201/988-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.М.Бузурходжаев, Ж.Одилжоновнинг котиблигида даъвогар- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг Марҳамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг манфаатида, жавобгар Ўқчи пахта тозалаш масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўлаб берилган 10139265,94 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини тарафлардан даъвогар вакили- ҳуқуқшунос Ў.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака туман ДСИ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризада баён этилишича, Марҳамат туманида яшовчи, фуқаро Ғаппорова Хамидахон меҳнат комиссиясининг хулосасига кўра Марҳамат тумани Ўқчи пахта тозалаш масъулияти чекланган жамиятида ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги учун 2-гуруҳ ногирони деб тан олинган. Марҳамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан фуқарога 2021 йил давомида жами 10139265,94 сўм миқдорида ногиронлик пенсияси тўланган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг Марҳамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг манфаатида судга даъво ариза киритиб, жавобгар Ўқчи пахта тозалаш масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўлаб берилган 10139265,94 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогарнинг вакили судда кўрсатув бериб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Аммо, лекин даъвогар томонидан ишга илова қилинган ҳужжатларда юқоридаги пенсия тўлашга харажатларни қоплаб бериш юзасидан жавобгарга талабномани шахсан ёки алоқа бўлимлари орқали юборилганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта олмади хамда иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси 1-қисми бешинчи бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Юқорида баён этилганларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 118, 195-моддаларига асосан, ажрим қилади: Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг Марҳамат тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимининг манфаатида, жавобгар Ўқчи пахта тозалаш масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан тўлаб берилган 10139265,94 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф белгиланган муддатларда ажрим устидан Андижон вилоят иқтисодий судига шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья У.М.Бузурходжаев