Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2655 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MARUFJON TOJIMIRZA MUZAFFAR фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый YANGIKURGAN AGROKLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934222 Claim ID 2915284 PDF Hash c3b9c1a3ca1e2c7e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
жавоб беради ФК 418-моддаси жавоб беради ФК 418 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Янгиқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Махаммаджанова (2022 йил 03 октябрдаги 4-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Янгиқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши АА манфаатида ББдан 38876021 сўм дебитор ҳақдорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Янгиқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Янгиқўрғон Агрокластер» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 38867021 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, шундан келиб чиқиб даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. 1 ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 октябрда 89-сонли шартнома имзоланган. Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 19 июлдаги 1-сонли ҳисоб варақ-фактурага асосан жами 38867021,30 сўмлик буғдой маҳсулоти етказиб берилган. Кенгаш томонидан жавобгарга 2022 йил 6 августда 27-сонли даъвогар олдидаги қарздорлик тўловини амалга ошириши лозимлиги ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. 2 Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган банк айланмасига кўра жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 30 сентябрда 20000000 сўм қарздорлик тўловлари тўлаб берилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 18862731 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 777 340,42 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 418, 449 ва 465-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Янгиқўрғон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар АА манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин. «Янгиқўрғон Агрокластер» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АА фойдасига 18862731 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 777 340,42 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. 3 Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Ш.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев 4