← Назад
Решение #760008 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 132 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 14 октябрь
4-1103-2201/1580-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан
4.000.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризани
тарафлардан
даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXX
раҳбари
XXXXXXXXXXXXX, ишончли вакили XXXXXXXXXXXX (2022 йил 13
октябрдаги Т/R-108-сонли ишончнома асосида) жавобгар XXXXXXXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXXXXXX (ишончнома асосида)лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан 4.000.000 сўм асосий қарз,
2.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX
раҳбари XXXXXXXXXXXXX, ишончли вакили XXXXXXXXXXXXлар даъво
аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 02 августда тузилган
25-21-сонли шартномага асосан автотранспорт хизмати кўрстаилганлигини,
кўрсатилган хизмат ҳақидан жавобгарнниг 4.000.000 сўм қарздорлиги вужудга
келганлигини, асосий қарзга нисбатан 2.000.000 сўм пеня ҳисобланганлигини
билдириб, сабабли судга даъво ариза киритилганлигини, тарафлар ўртасида 2022
йил 13 октябрь куни тузилган келишув битимини тақдим этиб, мазкур низо
юзасидан тарафлар ўзаро келишувга эришганлигини билдириб, тузилган
келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ишончли
вакили XXXXXXXXXXX ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан даъвогар томонидан хизмат кўрсатилганлигини, қарздорлик
ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини билдириб, мазкур низо юзасидан тарафлар
ўротасида келишув битими тузганлигини билдириб, тарафлар ўртасида 2022 йил
13 октябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳолатларига
баҳо бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини ўрганиб чиқиб,
унинг шартлари қонун хужжатларига зид бўлмаганлигини, учинчи шахсларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларига даҳилдор эмаслиги, шартли асосида тузилмаганлигини
инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 13 октябрда тузилган келишув
битимини тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни
ҳамда XXXXXXXXXXXXXX ўртасида 2021 йил 02 августда 25-21-сонли хизмат
кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX томонидан
жами 14.000.000 сўмлик хизмат кўрсатилган бўлиб, кўрсатилган хизматлар учун
жавобгар XXXXXXXXXXXXXX томонидан 10.000.000 сўм тўлов амалга
оширилиб, қолган 4.000.000 сўм хизмат ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида
қарз бўлиб қолган.
Аниқланишича, тарафлар вакиллари суд мажлисида низо келишув йўли
билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини тақдим этиб,
2022 йил 13 октябрда томонлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг:
1-бандига мувофиқ: XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан 4.000.000 сўм
асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ҳамда 300.000. сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажати ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилганлиги;
2-бандига асосан жавобгар 4.000.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня
ҳамда 300.000. сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини 2022 йил
23 октябрга қадар тўлаб бериш;
3-бандига кўра, қарздор тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг
1-бандлига асосан қарздорликни тўлаб бериши;
4-бандига мувофиқ, ушбу келишув битими суд томонидан
тасдиқланганидан сўнг кучга кириши;
5-бандида Келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий ижро
қилинмаган тақдирда, мажбурий ижро қилиш учун қаратилиши;
6-бандига асосан ушбу битим рус тилида уч нусхада тузилиши;
7-бандига кўра, тарафлар ўртасидавужудга келган низолар ушбу келишув
битимига асосан Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари асосида ҳал
этилиши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддасига биноан, тарафлар
низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини
ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими
у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2022 йил
13 октябрда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси талабига мос
ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда у бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди.
Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги
мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида
2022 йил 13 октябрда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид
эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини инобатга олган
ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари (давлат божи, почта харажатлари)
даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, мазкур иқтисодий иши
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132, 133-моддаларига
асосланиб, суд
Даьвогар XXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXXга нисбатан 4.000.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан:
Тарафлар ўртасида 2022 йил 13 октябрда тузилган келишув битимининг
1-бандига мувофиқ: XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан 4.000.000 сўм
асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ҳамда 300.000. сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажати ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилганлиги;
2-бандига асосан жавобгар 4.000.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня
ҳамда 300.000. сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини 2022 йил
23 октябрга қадар тўлаб бериш;
3-бандига кўра, қарздор тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг
1-бандлига асосан қарздорликни тўлаб бериши;
4-бандига мувофиқ, ушбу келишув битими суд томонидан
тасдиқланганидан сўнг кучга кириши;
5-бандида Келишув битими тарафлар томонидан ихтиёрий ижро
қилинмаган тақдирда, мажбурий ижро қилиш учун қаратилиши;
6-бандига асосан ушбу битим рус тилида уч нусхада тузилиши;
7-бандига кўра, тарафлар ўртасидавужудга келган низолар ушбу келишув
битимига асосан Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари асосида ҳал
этилиши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган
4-1103-2201/1580-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб,
келишув битими ижроси мобайнида жавобгар томонидан даъвогар фойдасига
тўлаб берилсин.
Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин.
Судья:
SSSSSSSS