Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2193 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармас Ответчик / Подсудимый Инвест зоне масъулияти чекланган жамияти
Source ID 920593 Claim ID 2898250 PDF Hash c2c1e9afa9bdddb7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил ----------------- ---------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ------------------нинг ------------------” МЧЖга нисбатан 492.675.198 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили ---- (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари -------- иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ------------------ (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, ------------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 492.675.198 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризага асос бўлган ташқи иқтисодий фаолиятга оид шартномалар бўйича қарздорлик бартараф этилгани сабабли аризани қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ташқи иқтисодий фаолиятга оид шартномалар бўйича қарздорлик бартараф этилгани сабабли аризани рад этишни сўради. Суд тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани рад этади. Жумладан, аризага асос бўлган қуйидаги учта экспорт-импорт шартномалари бўйича жавобгарнинг муддати ўтган қарздорлиги сўндирилган ва қуйидаги ҳужжат билан тасдиқланади. 14.10.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 20083370730673291 2200900003 бўйича муддати ўтган 337.987 АҚШ доллари, идн 2008337073067329 12200900004 бўйича муддати ўтган 173.207 АҚШ доллари ҳамда идн 200833707 306732912200200002 бўйича муддати ўтган 354.579 АҚШ доллари қарзи тўлиқ сўндирилгани қайд этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 28-банди аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди, деб белгиланган. Қонун ҳужжатининг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачининг жавобгарга нисбатан идн 200833707306732912200900003 бўйича муддати ўтган 337.987 АҚШ доллари, идн 200833707306732912200900004 бўйича муддати ўтган 173.207 АҚШ доллари ҳамда идн 200833707306732912200200002 бўйича муддати ўтган 354.579 АҚШ доллари учун 492.675.198 сўм жарима қўллашга оид талабини рад этади. “Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда ИПК 66, 176-179, 186, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ------------------” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья - -----------------