← Назад
Решение #760097 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law | |
| исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК | 220 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил --------------
--------------------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ----------------------нинг “----------------------”
МЧЖга нисбатан 92.310.789 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили ------ (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
---------------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади)
иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “----------------------” МЧЖга (кейинги
ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 92.310.789 сўм жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ажрим аризачи орқали жавобгарнинг
шахсий кабинетига 16.09.2022 йилда юборилган. Шунингдек, суд мажлисининг
қолдирилгани ҳақидаги хабар аризачи орқали такроран жавобгарнинг шахсий
кабинетига 28.09.2022 йилда юборилган ва бу ҳақда судда етарли далиллар бор.
Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади (олдинги суд мажлисида
иштирок этган У.Тошпулатов (ишончномасиз) жавобгар ташкилотда 2010-2013
йилларда ишлаганини, бугунги кунда бошқа ташкилотда ишлашини ва бугунги
кунда жавобгарга ҳеч қандай ўзининг алоқаси йўқлигини, бироқ суднинг ажрими
ўзига келганини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўраган). .
ИПК 220-моддаси 1-қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган
бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилган.
Бундай ҳолда суд жавобгар суд мажлисининг (шунингдек, қолдирилган суд
мажлисининг) вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган деб ҳисоблайди ва унга
нисбатан ишни ИПКнинг 220-моддаси 1-қисми тартибида кўриб чиқади.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани
қаноатлантиради.
Аризага кўра жавобгарнинг (идн 1738548720202349406200006) “Barakat Kor
Tus So emp and eksp” (Эрон ислом давлати) хорижий ҳамкори билан тузилган
импорт шартномаси бўйича 61.900 АҚШ доллари, (идн 173854872020234
49406200011) “Barakat Kor Tus So emp and eksp” (Эрон ислом давлати) хорижий
ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 51.000 АҚШ доллари, (идн
1738548720202349406200009) “Muxammad Sodik Tobandi” ” (Эрон ислом давлати)
хорижий ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 48.000 АҚШ
доллари муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд (ариза Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 10.05.2022 йилдаги 13-27/67 ХДФУ хати иловаси асосида).
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан
тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда
Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик
юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи
усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган
тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан
талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан
эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали
юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул
қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ
хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги
маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова
қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган.
Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақидаги талабнома”ни 31.03.2022 йил куни жавобгарга шахсий кабинет
орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ,
солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан
сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш
учун судга ариза киритган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили юқорида қайд этилган идн
1738548720202349406200006, идн 17385487202023449406200011 ва идн
1738548720202349406200009 ташқи савдо шартномалари жавобгар томонидан
2005 ёки 2006 йилда тузилганлиги сабабли ушбу учта шартномалар ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмаганини, бироқ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 10.05.2022 йилдаги 1327/67ХДФУ хатига илова қилинган рўйхатда борлигини, ушбу хат жавобгарга
хизмат кўрсатувчи тижорат банки берган маълумот асосида шаклланишини
маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Бундай ҳолда суд жавобгарнинг
идн 1738548720202349406200006 бўйича муддати ўтган 61.900 АҚШ
доллари, идн 173854872020234 49406200011 бўйича муддати ўтган 51.000 АҚШ
доллари ва идн 1738548720202349406200009 бўйича муддати ўтган 48.000 АҚШ
доллари дебитор қарзи мавжуд деб ҳисоблайди ва солиқ органининг аризасини
қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 92.310.663,05 сўм жарима
қўллашни лозим топади (160.900 х11.474,29=1.846.213.261 х 5 %).
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддасида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган деб
белгилангани учун тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органи
фойдасига ундириб беришни лозим топади.
ИПКнинг 222-моддаси 4-қисмига кўра, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти
(протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори
ҳамда ИПКнинг 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “----------------------” МЧЖга 92.310.663,05 сўм жарима
қўлланилсин.
Аризанинг қолган қисми рад этилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш ---------------------- зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “----------------------” МЧЖ ҳисобидан ---------------------- фойдасига
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
---------------------