← Назад
Решение #760205 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 14 | — | law | |
| СК | 15 | — | law | |
| ФКнинг | 124 | — | law | |
| ФК | 354 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 14 октябр 4-1701-2203/4010-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгарлар - “VODIY ENERGOMASH
MEXANIKA” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “LUX METALL-PROF” масъулияти
чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили
Ш.Хошимов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари Ш.Рустамов, А.Ахмадалиев,
М.Набиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “Даъвогар” деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “VODIY
ENERGOMASH MEXANIKA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳамда “LUX METALL-PROF” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади) ўртасидаги
2021 йил 01 июль кунги 409-сонли ҳисоб шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Андижон вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг 2022 йил 20 июлдаги 20/1-01357-kt-сонли буйруғига
асосан, “VODIY ENERGOMASH MEXANIKA” масъулияти чекланган жамиятининг
2020 йил январдан 2022 йил 1 июнга қадар бўлган фаолиятида қўшимча қиймат
солиғининг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилганлиги, текширув жараёнида жавобгар ҳамда “LUX METALLPROF” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган
309-сонли шартномасига асосан 2021 йил 13 июлда тузилган 666-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 50 600 000 сўмлик махсулотлар бўйича 6 600 000 сўм
қўшилган қиймат солиғини яшириш мақсадида битимларни кўзбўямачилик учун
тузилганганлиги билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабида
кўрсатилган шартномалар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ
тузилганлиги, контртагент солиқ тўламай келаётганлигини аниқлашнинг имкони
мавжуд эмаслигини, тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ
амалга ошираётганлигини, шартномалар амалда кўрсатилган барча шартлар
асосида бажарилганлигини, даъво асоссиз эканлигини билдиришиб даъвони рад
этишни сўрашди.
Қўшимча жавобгар қўшимча жавобгар Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 7 апрель кунги 4-1904-2201/377-сонли ҳал қилув қарори билан
банкрот деб эътироф этилган.
Суд, давогар ва жавобгар тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво аризани рад этишликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2022 йил 20 июндаги
20/1-01357-kt-сонли буйруғига асосан жавобгарда 2020 йил январь ойидан 2022
йил май ойиларида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ва бюджетга
тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, камерал солиқ
текширувини ўтказиш муддати 2022 йил 21 июндан 2022 йил 1 июлгача этиб
белгиланган.
Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра, жавобгар билан қўшимча
жавобгар ўртасида 2021 йил 01 июлда тузилган 409-сонли шартномага асосан “LUX
METALL-PROF” масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгарга метал
махсулотлари етказиб бериши лозим бўлган, жавобгар эса маҳсулот учун қўшилган
қиймат солиғи билан бирга 6 600 000 сўм ўтказиб бериши лозим бўлган,
2021 йил 13 июлда тузилган 666-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган.
Мазкур тузилган битимлар қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганликда
шубҳа қилиниб 6 600 000 сўмлик қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши лозимлиги
ва жавобгарга аниқланган тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда
содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ қонунчилигида
белгиланган моливий санкцияларни ихтиёрий тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома
юборилиши лозим топилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2022 йил 29 июнда камерал солиқ
текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, далолатнома нусхаси жавобгарга
тақдим этилган.
Шундан сўнг, 2022 йил 29 июнда жавобгарга солиқ ҳисоботига тузатишлар
киритиш ҳақида 20/1-41944-сонли талабнома юборилган бўлиб, ушбу талабнома
олинган кундан эътиборан 5 кунлик муддат давомида аниқланган тафовут
(хатоликларни) тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослантирувчи ёки
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш лозимлиги кўрсатилган.
Бироқ жавобгар солиқ органига нисбатан эътироз билдирганликлари сабабли,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
контрагенти билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 14-моддаси иккинчи қисмига асосан агар битимнинг ёки
иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг
ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш
мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва
(ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли.
СКнинг 15-моддасига асосан солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида
солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан,
шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.
ФКнинг 124-моддасига асосан агар битим бошқа битимни ниқоблаш
мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда
тутган битимга доир қоидалар қўлланилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 15-бандида қалбаки
битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланиши, қалбаки
битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмаслиги, бундай битим, қоида
тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб
чиқаришга эришиш мақсадида тузилиши (масалан, қарздорнинг мол-мулкини
хатлашдан қочиш мақсадида уни номигагина бегоналаштирилиши), кўзбўямачилик
учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа битимни яшириш
ҳисобланиши, шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий
эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмиданазарда тутилган
оқибатларни келтириб чиқармаслиги, бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда назарда
тутган битимга оид қоидалар қўлланилиши, кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда,
низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши
лозимлиги ҳақида тушунтирилган.
Маълумки, битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун унинг ғайриқонунийлиги
сабаб бўлади, аммо битимнинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти
зиммасига юклатилган даъвогар томонидан айнан жавобгарнинг контрагентлари
билан тузилган айнан қайси битимларининг қонунийлиги низолашилаётганлиги
ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар исботлаб
берилмади.
Шунингдек, жавобгар шартнома тузиш эркинлигидан фойдаланиб,
контрагентлар билан ихтиёрий равишда шартнома тузиб, ишда тақдим этилган
тўлов топшириқномалари билан тўловларн амалга ошириб, электрон ҳисобварақ
фактуралари орқали шартномалар бўйича маҳсулотларни харид қилган.
Мазкур ҳолатда контрагентнинг кирим ҳужжатларсиз ва омборда мавжуд
бўлмаган маҳсулотлани етказиб беришда ифодаланган хатти-ҳаракатларида
жавобгарнинг ҳам айби мавжудлигига ёки жавобгарликка тортишда олиб келувчи
сабабий боғланиш мавжуд эмас.
ФКнинг 354-моддаси биринчи қисмига биноан фуқаролар ва юридик шахслар
шартнома тузишда эркиндирлар.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили жавобгарнинг контрагент
ўртасида тузилган битимларни қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битимлигини исботлай олмади.
Суд даъвогарнинг жавобгарнинг контрагенти билан қалбаки битим
тузилганликда шубҳа қилиниши деган важини қабул қилмайди, чунки ИПКнинг 68моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак,
шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
Суд, юқорида келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ҳуқуқни
ҳимоя қилиш усулларини тўғри танламаганлиги, ҳисобварақ-фактуралар битим
эмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия
ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун озод бўлганлиги
сабабли суд, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган
24 000 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг даъво аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати Андижон вилояти Давлат солиқ
бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг давлат божи тўловидан озод
этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Умаралиев