Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4011 Дата решения 14.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый VODIY ENERGOMASH MEXANIKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 934794 Claim ID 2930806 PDF Hash addb148fcfec18e2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
СКнинг 15-моддаси СКнинг 15 law
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 14 октябр 4-1701-2203/4011-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгарлар - “VODIY ENERGOMASH MEXANIKA” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “PROGRESS REAL TORG” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Хошимов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари Ш.Рустамов, А.Ахмадалиев, М.Набиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “VODIY ENERGOMASH MEXANIKA” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳамда “PROGRESS REAL TORG” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади) ўртасидаги 2020 йил 25 апрель кунги 10-сонли ҳамда 2020 йил 30 апрель кунги 01-сонли ҳисоб шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 11 апрелдаги 20/1-00357-kt-сонли буйруғига асосан, “VODIY ENERGOMASH MEXANIKA” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил январдан 2022 йил 1 июнга қадар бўлган фаолиятида қўшимча қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилганлиги, текширув жараёнида жавобгар ҳамда “PROGRESS REAL TORG” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 25 апрелда тузилган 10-сонли шартномасига асосан 2020 йил 20 майда тузилган 10-сонли ҳисобварақфактура билан 143 750 000 сўмлик, шунингдек, 2020 йил 30 апрелда тузилган 01-сонли шартномага асосан 2020 йил 30 июнда тузилган 515-сонли ҳисобварақфактуралар билан 104 999 973,75 сўм махсулотлар бўйича 32 445 648 сўм қўшилган қиймат солиғини яшириш мақсадида битимларни кўзбўямачилик учун тузилганганлиги билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабида кўрсатилган шартномалар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тузилганлиги, контртагент солиқ тўламай келаётганлигини аниқлашнинг имкони мавжуд эмаслигини, тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётганлигини, шартномалар амалда кўрсатилган барча шартлар асосида бажарилганлигини, даъво асоссиз эканлигини билдиришиб даъвони рад этишни сўрашди. Қўшимча жавобгар ўшимча жавобгар Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 февраль кунги 4-1301-2203/193-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб эътироф этилган. Суд, давогар ва жавобгар тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани рад этишликни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг 2022 йил 20 июлдаги 20/1-01357-kt-сонли буйруғига асосан жавобгарда 2020 йил январь ойидан 2022 йил май ойиларида қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати 2022 йил 21 июндан 2022 йил 1 июлгача этиб белгиланган. Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра, жавобгар билан қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 25 апрелда тузилган 10-сонли ва 2020 йил 30 апрель куни 01-сонли шартномаларига асосан “PROGRESS REAL TORG” масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгарга метал махсулотлари етказиб бериши лозим бўлган, жавобгар эса маҳсулот учун қўшилган қиймат солиғи билан бирга жами 248 749 973 сўм ўтказиб бериши лозим бўлган, 2020 йил 20 майда тузилган 10-сонли ҳисобварақ-фактура ва 2020 йил 30 июнда тузилган 515-сонли ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган. Мазкур тузилган битимлар қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганликда шубҳа қилиниб 32 445 648,75 сўмлик қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши лозимлиги ва жавобгарга аниқланган тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ қонунчилигида белгиланган моливий санкцияларни ихтиёрий тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома юборилиши лозим топилган. Шунингдек, даъвогар томонидан 2022 йил 29 июнда камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, далолатнома нусхаси жавобгарга тақдим этилган. Шундан сўнг, 2022 йил 29 июнда жавобгарга солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида 20/1-41944-сонли талабнома юборилган бўлиб, ушбу талабнома олинган кундан эътиборан 5 кунлик муддат давомида аниқланган тафовут (хатоликларни) тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослантирувчи ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш лозимлиги кўрсатилган. Бироқ жавобгар солиқ органига нисбатан эътироз билдирганликлари сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан контрагенти билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 14-моддаси иккинчи қисмига асосан агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. СКнинг 15-моддасига асосан солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради. ФКнинг 124-моддасига асосан агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 15-бандида қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланиши, қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмаслиги, бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилиши (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида уни номигагина бегоналаштирилиши), кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа битимни яшириш ҳисобланиши, шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмиданазарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаслиги, бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилиши, кўзбўямачилик учун тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда, низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши лозимлиги ҳақида тушунтирилган. Маълумки, битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун унинг ғайриқонунийлиги сабаб бўлади, аммо битимнинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти зиммасига юклатилган даъвогар томонидан айнан жавобгарнинг контрагентлари билан тузилган айнан қайси битимларининг қонунийлиги низолашилаётганлиги ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлувчи ҳолатлар исботлаб берилмади. Шунингдек, жавобгар шартнома тузиш эркинлигидан фойдаланиб, контрагентлар билан ихтиёрий равишда шартнома тузиб, ишда тақдим этилган тўлов топшириқномалари билан тўловларн амалга ошириб, электрон ҳисобварақ фактуралари орқали шартномалар бўйича маҳсулотларни харид қилган. Мазкур ҳолатда контрагентнинг кирим ҳужжатларсиз ва омборда мавжуд бўлмаган маҳсулотлани етказиб беришда ифодаланган хатти-ҳаракатларида жавобгарнинг ҳам айби мавжудлигига ёки жавобгарликка тортишда олиб келувчи сабабий боғланиш мавжуд эмас. ФКнинг 354-моддаси биринчи қисмига биноан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили жавобгарнинг контрагент ўртасида тузилган битимларни қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битимлигини исботлай олмади. Суд даъвогарнинг жавобгарнинг контрагенти билан қалбаки битим тузилганликда шубҳа қилиниши деган важини қабул қилмайди, чунки ИПКнинг 68моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Суд, юқорида келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ҳуқуқни ҳимоя қилиш усулларини тўғри танламаганлиги, ҳисобварақ-фактуралар битим эмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун озод бўлганлиги сабабли суд, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик қилувчи С.Умаралиев