← Назад
Решение #760239 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
13.10.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2200-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Жавоҳир
орзуси” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили Ў.Жумабоев (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Жавоҳир орзуси” фермер хўжалигидан 99.600.000 сўм муддти ўтган кредит
асосий қарзи ва 1.055.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Жумабоев кўрсатма
бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини
билдириб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар тўлов амалга
оширилмаганлигини, шу сабабли жавобгардан 99.600.000 сўм муддти ўтган
кредит асосий қарзи ва 1.055.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида
судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига мувофиқ, мазкур низони Палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки Пахтакор филиали (кейинчалик Банк) ва “Жавоҳир орзуси” фермер
хўжалиги (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2019 йил 25 июль куни 585-сонли
кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз
олувчи”га “Пахтакор Агросервис МТП” МЧЖга тегишли бўлган бир дона ТТЗ811 русумли чопиқ тракторини ва сеялкани ён бериш шартномасига асосан
харид қилиш учун йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга
249.000.000 сўмлик кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз
суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.6-бандида қарз
олувчи томонидан кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз
мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда
“Банк” кредит ва фоизлардан қарздорликни “қарз олувчи”нинг барча, шу
жумладан бошқа банклардаги ҳисоб варақаларидан белгиланган тартибда
қайтариб олиш, шартноманинг 5.7 бандида эса қарзни тўлаш муддати 30 кундан
ошиб кетганда “Қарз олувчи” томонидан “Банк”ка кредитни қоплаш учун
гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб,
“Қарз олувчи”га жами 249.000.000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган
бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим
даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя
қилмаганлиги оқибатида 99.600.000 сўм муддти ўтган кредит асосий қарзи ва
1.055.000 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш
хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Жавоҳир орзуси” фермер хўжалиги
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган
тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Жавоҳир
орзуси” фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит
шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит
қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни, жавобгар “Жавоҳир орзуси” фермер
хўжалигидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
99.600.000 сўм муддти ўтган кредит асосий қарзи ва 1.055.000 сўм кредит
фоизини ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Жавоҳир орзуси” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 99.600.000 сўм муддти ўтган кредит
асосий қарзи, 1.055.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Жавоҳир орзуси” фермер хўжалигидан Республика бюджети,
суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 2.013.100 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
О.Эргашев