Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2505/491 Дата решения 10.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Рахматов Фаррухжон Эркинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378501 Claim ID 2778818 PDF Hash 9bd28cdc30ef91d6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси Конститутцияси 20-моддаси збекистон Республикаси Конститутцияси 20 law
ланган ва ЖК 54-моддаси ланган ва ЖК 54 law
у содир этган ЖКнинг 266-моддаси у содир этган ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 61-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 61 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Ф.Рахматов, суд мажлиси баённомасини юритувчи, судья ёрдамчиси Ш.Тохировнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Хапизов, судланувчи *********ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат И.Низомов, вояга етмаган жабрланувчи ************нинг қонуний вакили ************нинг иштирокида, ************га оид № 1-1501-2505/491-сонли жиноят иши кўриб чиқди. Иш хужжатларига кўра: ************ (************) – 1980 йил 27 сентябрь куни Марғилон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, ҳайдовчи, Марғилон шаҳар, ************ м.ф.й., ************, ************уйда яшайди, унга нисбатан муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2025 йил 11 март куни олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд судланувчи ва вояга етмаган жабрланувчининг қонуний вакилини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилиларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи *********2025 йил 9 февраль куни соат 15:30да, ўзига тегишли “************” русумли, давлат рақам белгиси ************бўлган автомашинани бошқариб, Фарғона шаҳар, “Маданият” маҳалласи, Қўқон кўчаси бўйлаб Фарғона кўчаси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида, шу кўчада жойлашган бекат олдига етиб келган вақтда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган “Йўл ҳаракати қоидалари” тўғрисидаги қонуннинг 77-бандида кўрсатилган “Ҳайдовчи автомабил ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши кераклиги, тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши кераклиги, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши кераклиги деган талабларини қўпол равишда бузиб, йўлни ўнг қисмидан чап томонга пиёда ҳаракатланиб ўтаётган 2008 йил 1 июлда туғилган вояга етмаган ************ни автомашина олди чап қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Суд тиббий экспертизасининг 12.02.2025 йилдаги №684-сонли хулосасига кўра ************нинг танасида аниқланган тан жароҳатлари ёпиқ калла мия жароҳати, бош мия тўқимасини лат ейиши ва субарахноидал қон қуйилиши, кўкрак қафаси ўнгдан 3-4-5-6-қовурғаларни ёпиқ синиши, ўнг қош ташқи бурчаги, ўнг ёноқ, иккала қўл кафт усти ва ўнг тизза бўғимини шилинмалари, ўнг болдир сохасини қонталашлар каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, оғирлик даражасига кўра жароҳатлари ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳи олганлиги аниқланган. Суд мажлисида сўралган судланувчи *********ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни, у 2025 йил 9 февраль куни соат 15:30ларда ўзига тегишли бўлган автомашинани “Марғилон-Фарғона” йўналишини боғловчи автомобиль йўлида 50-60 км соат тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтида 15-20 метр узоқликда пиёда йўлдан ўтаётганини кўрганини, шу вақтда автомашинани ён ойнасига қараб, чалғиб қолиши натижасида пиёда ************ни уриб юборганини, натижада ************ машинага урилиб, ерга йиқилиб тушганини, шунда у дарҳол машинадан тушиб, ҳушсиз ётган ************ни автомашинасига миндириб, шифохонага олиб кетганини, ************га керакли дори-дармонларни олиб берганлигини, бир неча кун уни ҳолидан хабар олиб турганини, ушбу ҳодиса унинг эътиборсизлиги сабабли келиб чиққанлигини, айбига иқрор эканлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, ҳайдовчилик қилиб оиласини боқишлигини, ************га келгусида ҳам моддий жиҳатдан ёрдам беришлигини, яқин кунларда уй-жойида ёнғин бўлганлиги сабабли жабрланувчининг қонуний вакили сўраётган 30.000.000 сўм пулларни дарҳол бера олмаслигини, бироқ ************ни дори-дармонларига ёрдам беришлигини, қилмишидан пушаймондалигини кўрсатиб, суддан уни оилавий шароитини инобатга олиб енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида вояга етмаган жабрланувчи ************ қонуний вакили ************ қуйидагиларни, у ************ уни қизи бўлишини, 2025 йил 9 февраль куни у Қозоғистон Республикасида эканини, синглиси унга қўнғироқ қилиб, қизи Кенжагулни автомашина уриб юборганини айтганини, ўша куни у Фарғона шаҳрига келиб, шифохонага борганини, қизи шифохонани “Жонлантириш” бўлимида ётганини кўриб, уни уриб юборган шахс *********эканини билганини, қизи 12 кун давомида “Жонлантириш” бўлимида ҳушсиз ётганини, *********ўша кунлар давомида қизига керакли дори-дармонларни олиб берганини, қизи ҳушига келгач *********хабар олмай қуйганини, у ўз ҳисобидан дори-дармон учун 5.000.000 сўм миқдорида пул ишлатганини, турмуш ўртоғидан ажрашганини, ёлғиз ўзи икки нафар қизига қараб келаётганини, ************дан қизини кейинчалик даволаниши учун 30.000.000 сўм миқдорида пул беришини сўраганини, бироқ *********бу пулларни бермаганини, қизи келгусида ҳам даволаниши кераклигини, суд томонидан таклиф қилинган яраштирувга қарши эканлигини, судланувчига нисбатан моддий ва маънавий зарар бўйича даъвоси бўлса- да, даволаниши учун сарфланган маблағни асословчи ҳужжатларни ҳозирги вақтда судга тақдим қила олмаслигини кўрсатиб, суддан судланувчига қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўради. Суд, судланувчи ************нинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатмасидан ташқари, унинг айби: воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, илова қилинган ҳодиса жойи чизмаси ва фотожадвал (и.в 7-10), экспертиза хулосаси (и.в. 24-25) ва ишдаги тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи ************нинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаси ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши”да ифодаланган жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Суд, жазо тури ва меъёрини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси 20-моддасига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини эътиборга олади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8-моддаларида, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғиренгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 28-бандида, судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланиши кераклигига қаратилиши, ушбу принципга биноан жазолашдан кўзланган мақсадга енгилроқ чора қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, етказилган зарар миқдори ва хусусияти, шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ва булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва ЖК 54-моддасига биноан жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиши лозимлиги; 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги; 5-бандида судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари керак; 11-бандида, суд биринчи марта жиноят содир этган шахсга қонун санкцияси доирасида енгилроқ жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиши лозимлиги; тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсига мутаносиблиги синчиклаб текширилиши лозимлиги, суднинг содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, етказилган зарар миқдори, айбланувчининг шахси, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар, айблов ҳажми, айб шакли ҳақидаги хулосалари нотўғри деб топилган ва шу муносабат билан ҳукмга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, апелляция ва кассация инстанцияси суди ўз қарорини асослантирган ҳолда маҳкумга нисбатан тайинланган жазони енгиллаштириш масаласини муҳокама қилиши шартлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Суд, юқоридаги Қонун ва Пленум Қарорлари талабларига амал қилиб, судланувчи ************га нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиш билан бирга, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жиноят содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, шунингдек жабрланувчи моддий ва маънавий зарар бўйича даъвоси борлигини кўрсатиб, қонуний чора кўришни сўраганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа барча ҳолатларини инобатга олиб, у содир этган ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни; -шунингдек ************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинлашни; -шунингдек, вояга етмаган жабрланувчи ************ ва унинг қонуний вакили ************ томонидан жиноят натижасида етказилган моддий зарар бўйича тегишли ҳужжатлар судга тақдим қилинмаганлиги сабабли, ушбу жиноят иши бўйича аниқланадиган бошқа моддий ва маънавий зарар масаласи юзасидан келгусида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471-474-моддаларига амал қилиб, суд ************ (************) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. ************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан махрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ҳар қайсиси алоҳида ижро эттирилсин. Жазо, уни ижросини назорат этувчи Марғилон шаҳар ИИО ФМБ томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазо ўташ муддати судланувчи жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазони ижро этиш Марғилон шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлинмасига юклатилсин. ************га нисбатан қўлланилган муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Мазкур жиноят иши бўйича вояга етмаган жабрланувчи ************ ва унинг қонуний вакили ************га келгусида моддий ва маънавий зарар масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин. Ҳукм устидан тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан бошлаб, ушбу муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига аппелляция тартибида шикоят ёки протест, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, кассация тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик қилувчи: Ф.Рахматов