← Назад
Решение #760262 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
13.10.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2196-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Салай ота”
фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Ў.Жумабоев (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Салай ота” фермер хўжалигидан 21.000.000 сўм муддти ўтган кредит асосий
қарзи ва 2.290.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Жумабоев кўрсатма
бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада
бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва
муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини
билдириб, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар тўлов амалга
оширилмаганлигини, шу сабабли жавобгардан 21.000.000 сўм муддти ўтган
кредит асосий қарзи ва 2.290.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида
судга илтимоснома тақдим қилмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига мувофиқ, мазкур низони Палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки Пахтакор филиали (кейинчалик Банк) ва “Салай ота” фермер хўжалиги
(кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 23 октябрь куни 109-сонли кредит
шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га МХ-
1.8 русумли пахта териш машинасини ТТЗ-811 русумли трактор билан
биргаликда сотиб олиш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 84 ой
муддатга 250.000.000 сўмлик кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка
олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда
қайтариши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.6-бандида қарз
олувчи томонидан кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз
мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда
“Банк” кредит ва фоизлардан қарздорликни “қарз олувчи”нинг барча, шу
жумладан бошқа банклардаги ҳисоб варақаларидан белгиланган тартибда
қайтариб олиш, шартноманинг 5.7 бандида эса қарзни тўлаш муддати 30 кундан
ошиб кетганда “Қарз олувчи” томонидан “Банк”ка кредитни қоплаш учун
гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб,
“Қарз олувчи”га жами 250.000.000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган
бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим
даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя
қилмаганлиги оқибатида 21.000.000 сўм муддти ўтган кредит асосий қарзи ва
2.290.000 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш
хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Салай ота” фермер хўжалиги
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган
тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Салай ота”
фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси
шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи
график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни, жавобгар “Салай ота” фермер хўжалигидан
даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 21.000.000 сўм
муддти ўтган кредит асосий қарзи ва 2.290.000 сўм кредит фоизини ундиришни,
ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Салай ота” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 21.000.000 сўм муддти ўтган кредит
асосий қарзи, 2.290.000 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Салай ота” фермер хўжалигидан Республика бюджети, суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 465.800 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
О.Эргашев