Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2211 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дўстлик туман давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый JASURBEK XOLMUXAMETOV фермер хўжалиги
Source ID 919951 Claim ID 2929650 PDF Hash 7dd407ed0c1d7394... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 октябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/2211-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Дўстлик туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар Жасурбек Холмухамедов фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Содиқов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Жасурбек Холмухамедов фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар томонидан 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун тўлов бўйича солиқ ҳисоботи топширилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Содиқов кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар ҳисобот тақдим этилганлигини билдириб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, Жасурбек Холмухамедов фермер хўжалиги томонидан 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун тўлов бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Дўстлик туман Давлат солиқ инспекциясининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан кўринишича жавобгар 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун тўлов бўйича хисоботларини суд мажлиси кунига қадар тақдим этган. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев