Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1562 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ELEKTROKIMYOZAVOD акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Зебо Зулфия Барака фермер хўжалиги
Source ID 918391 Claim ID 2931993 PDF Hash f9214380be87037a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQTUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 13 октябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья *****, даъвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамиятининг жавобгар ***** фермер хўжалиги хисобидан 5572306,56 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қуйичирчиқ тумани, Дўстлик-1 МФЙ биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамияти даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ***** фермер хўжалиги хисобидан 5572306,56 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг бахоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли, мазкур иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва қўзғатиш тўғрисидаги ажрим тегишли тарзда етказилган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқулгунга қадар судга тақдим этилмаган. Даъвогар ишончли вакилининг судга тақдим қилинган ёзма фикрномасида, жавобгар 2012 йил 13 октябрь кунига қадар бартараф қилинмаганлиги кўрсатилган. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даьвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамияти жавобгар ***** фермер хўжалигига 2018 йил 15 сентябрь куни 1364-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 5572306,56 сўмлик маҳсулотлар етказиб берган. Бироқ, ***** фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида жавобгарнинг “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамияти олдидаги қарздорлиги 5572306,56 сўмни ташкил қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 18 апрель куни 104-юр-сонли талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги икки томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5572306,56 сўм қарздорликни ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 186, 187, 2032, 2034-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: даъвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамияти фойдасига 5572306,56 сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджети (СҲОРЖ)га 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 13 октябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья *****, даъвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамиятининг жавобгар ***** фермер хўжалиги хисобидан 5572306,56 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, Қуйичирчиқ тумани, Дўстлик-1 МФЙ биносида кўриб чиқиб, ФКнинг 236, 333, 535, 544моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176-180, 186, 187, 2032, 2034-моддаларига асосан, суд Жавобгар ***** фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “*****” қўшма корхонаси акционерлик жамияти фойдасига 5572306,56 сўм асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджети (СҲОРЖ)га 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****