← Назад
Решение #760448 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ушбу кодекс | 67 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQTUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy
ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район,
город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 октябрь ****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилояти худудий бошқармаси "****" АТБ манфаатида
жавобгар "****" масъуляти чекланган жамияти ҳисобидан 200 000 000 сўм
асосий кредит қарздорлик, 7 628 996 сўм кредит фоизни ундириш,
ундирувни “****”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти Қуйичирчиқ тумани Тошлоқ ҚФЙ, **** массиви, **** қишлоғида
1,2041 гектар ер майдонида жойлашган товуқ ферма бино иншоотга
қаратишни ҳамда бино иншоотнинг бошланғич баҳосини 330 502 500 сўм
қилиб белгилашни, гаровга қўйилган мол-мулкларни сотишдан тушган
сумма кредитор талабини қоплашга етарли бўлмаса, етишмаётган сумма
қарздорларнинг бошқа мол-мулки хисобидан ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили **** (ишончнома
асосида), қўшимча жавобгар вакили ****, ишончли вакиллари **** ва ****
(ишончнома ҳамда ордер асосида)ларнинг иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти худудий
бошқармаси "****" АТБ манфаатида жавобгар "****" масъуляти чекланган
жамияти ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий кредит қарздорлик, 7 628 996
сўм кредит фоизни ундириш, ундирувни “****” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Тошлоқ
ҚФЙ, **** массиви, **** қишлоғида 1,2041 гектар ер майдонида жойлашган
товуқ ферма бино иншоотга қаратишни ҳамда бино иншоотнинг бошланғич
баҳосини 330 502 500 сўм қилиб белгилашни, гаровга қўйилган молмулкларни сотишдан тушган сумма кредитор талабини қоплашга етарли
бўлмаса, етишмаётган сумма қарздорларнинг бошқа мол-мулки хисобидан
ундиришни сўраган.
Мазкур даъво ариза Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 3 ноябрдаги ****-сонли иш юзасидан ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 200.000.000 сўм асосий кредит қарздорлик ва 7.628.996
сўм кредит фоизи, жами 207.628.996 сўм қарздорлик суммаси ва 21.600 сўм
почта ҳаражати, Республика бюджетига 4.152.579,92 сўм давлат божи
ундириш белигланган.
Ундирувни “****”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Қуйичирчиқ тумани “Тошлоқ” ҚФЙ **** массиви **** қишлоғидаги 1,2041 га
ер майдонида жойлашган товуқ ферма биносига қаратиш белгиланиб, даъво
талабларининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинган.
Мазкур ҳолатлардан норози бўлиб аризачи “****”масъулияти чекланган
жамияти ариза билан судга мурожжат қилиб мазкур судининг 2021 йил 23
ноябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилишни
сўраган.
Шунингдек, “****” масъулияти чекланган жамиятининг ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилиб, суднинг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун суд
мажлисига тайинланган.
Бундан ташқари, мазкур суднинг ажримлари билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида **** ҳамда Оққўрғон тумани хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариал идораси жалб қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво
аризани қувватлаб, "****" АТБ оққўрғон филиали ҳамда "****" масъулияти
чекланган
жамияти
ўртасида
2021
йил
23 февралда кредит шартномаси тузилганлигини, кредит шартномасига
илова қилинган тўлов графигига амал қилмаганлиги учун, ушбу кредит
шартномасининг 5.3-бандига асосан берилган кредитни муддатидан олдин
ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлигини баён қилиб,
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар ишончли вакили ****, судга киритилган даъвони асоссиз
деб ҳисоблашини маълум қилиб, кредит шартномасининг 5.3-бандида қарз
олувчи кредитни қайтармаса деган жумла ёзилганлигини, 7.3-бандида эса
кредит ва фоизлари деб кўрсатилганлигини, бундан кўринадики, асосий
қарз бу кредит қарздорлиги кредит фоизи эса бошқа тушунча
ҳисобланишини,
даъвогар
судга
тақдим
этган
2021
йил
23 февралдаги шартномага кўра 23 сентябрдан бошлаб асосий қарзни тўлаш
белгиланиб 23 октябргача ҳали тўловни амалга ошириш муддатига эга
ҳисобланишини, демак даъво аризаси судга киритилган вақтда кредит
тўлови бўйича тўлов амалга ошириш муддати келмаганлигини,
шартномалардаги ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар сабабли
суддан бу ҳолатга тегишли муносабат билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судда иштирок этган жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари **** ва ишончли вакили ****лар, судга киритилган даъвони асоссиз
деб ҳисоблашини маълум қилиб, даъвогар ишончли вакили ўз
кўрсатмаларида
2021
йил
23 февралдаги 18-сонли шартнома бўйича қарздорлик вужудга келганлиги
тўғрисида айтиб ўтганлигини, бироқ, иш ҳужжатлари ҳамда даъво аризасида
2021 йил 4 мартдаги 10-сонли шартнома юзасидан даъво аризаси
киритилганлигини, даъво аризасида 2021 йил 27 сентябрь куни ҳолатида
асосий қарздан қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилиб ўтилганлиги,
бироқ, тўлов графигига асосан сентябрь ойи асосий қарзини сўндириш учун
23 октябрига қадар муддат мавжудлигини, шунингдек, даъвогар банк
вакиллари шу кунга қадар жавобгар билан алоқага чиқиб, мавжуд вазиятга
ойдинлик киритишмаганлари ҳам шубҳа уйғотадиган ҳолат саналишини
инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар
"****" АТБ Оққўрғон филиалининг ҳатти ҳаракатларига муносабат
билдиришни сўрашди.
Бугунги суд мухокамасининг вақти, жойи тўғрисида жавобгар "****"
масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахслар хабардор бўлишига
қарамасдан иштирок этмади ҳамда даъво аризаси юзасидан фикр
билдиришмади.
Жавобгар томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, Оққўрғон
тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идораси нотариуси
****нинг вафот этганлиги маълум қилинган.
Иш хужжатларида жавобгар ҳамда учинчи шахсларнинг суд мажлиси
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далиллар илова қилинган.
Бундай ҳолда суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан асосий жавобгар ҳамда учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даьвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар "****" АТБ Оққўрғон туман
филиали ва жавобгар "****" масъуляти чекланган жамияти ўртасида 2021
йил 4 мартда 18-сонли кредит шартномаси(бундан буён матнда шартнома
деб юритилади) тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-1.4-бандларига биноан,
банк қарз олувчига 200 000 000 сўм қарз бериши, кредит муддати 3 йилни
ташкил этиши, кредит ва унинг фоизлари шартномада белгиланган
тартибда ва муддатида қайтарилиши, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз
миқдори йиллик 14 фоиз миқдорида қилиб белгиланиши назарда тутилган.
Шартноманинг 1.5-бандида кредит ПҚ 4498-сонли қарори асосида МЧЖ
хўжалиги
фаолиятини
кенгайтириш
(Паррандачилик)
мақсадида
ажратилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра қарз олувчи кредитдан фойдаланиш
жараёнида кредитнинг асосий қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик,
муддатлилик, мақсадга мувофиқлилик тамойилларига риоя қилиш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4-бандида қарз олувчи олинган кредитни муддатли
мажбурият асосида 2024 йил 9 февралгача шартномага илова қилинган
график бўйича қайтариш мажбуриятини олган.
Шартнома графиги бўйича 2021 йил февраль – август ойларига асосий
қарз ҳисобланмаслиги, сентябрь ойидан асосий қарзни ҳисобланиши
бошланиши белгиланган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида 2021 йил 27 сентябрь ҳолатига,
асосий қарздорлик вужудга келмаган бир пайтда, "****" масъуляти
чекланган жамиятининг банкдан муддати ўтган асосий кредитдан 6.666.667
сўм ва кредит фоизидан қарздорлиги 7.628.996 сўмни ташкил этиши, 2021
йил 4 мартдаги 18-сонли кредит шартномасига асосан асосий кредитдан
200.000.000 сўм ва 7.628.996 сўм кредит фоизи қарздорлик борлиги баён
этилган.
Ҳолбуки, судга даъво ариза билан биргаликда илова қилинган, кредит
шартномаси санаси ва рақами мутлақо бошқача, яъни 2021 йил 23 февралда
тузилган 10-сонли кредит шартномаси бўлиб, унга кўра, “****” АТБ Оққўрғон
туман филиали томонидан "****" масъуляти чекланган жамиятига йиллик 14
фоиз миқдорида устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 200.000.000 сўм
кредит ажратилган. Кредитнинг график асосида охирги қайтариш муддати
2024 йил 9 февраль деб белгиланган.
“****” АТБ Оққўрғон туман филиали томонидан "****" масъуляти
чекланган жамиятига ажратилган кредитнинг таъминоти сифатида,
Оққўрғон туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ****
томонидан расмийлаштирилган Ипотека (гаров) шартномасига асосан
нотариал идора томонидан ипотекага олувчи -“****” АТБ Оққўрғон туман
филиали, қарз олувчи - "****" масъуляти чекланган жамияти ва ипотекага
қўювчи - “****” масъулияти чекланган жамиятилар ўртасида 2021 йил
3 мартда ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида ипотекага олувчи 2021 йил 23 февраль
куни тузилган 10-сонли кредит шартномасига асосан қарз олувчига
ПҚ-4498-сон қарори асосида МЧЖ хўжалиги фаолиятини кенгайтириш
(паррандачилик) учун 3 (уч) йил муддатга, яъни 9 февраль 2024 йилгача
йиллик 14% (ўн тўрт фоиз) устама тўлаш шарти билан 200.000.000 (икки юз
миллион) сўм миқдорида кредит беради” деб кўрсатилган.
“****” АТБ вакили томонидан судга тақдим этилган кредит портфели
ҳужжатлари ўрганилганда, “****” масъулияти чекланган жамиятининг
банкка
кредит
ажратилишини
сўраб
2021
йил
1 мартда мурожаат этганлиги, банк кредит комиссияси хулосаси 2 мартда
тузилганлиги, кредит комиссияси қарори эса 3 март куни тузилиб, комиссия
аъзоларидан бир нафарининг имзоси мавжуд эмаслиги ёки эътирози
билдирилмаганлиги, ҳужжатларда ўчириб ўзгартирилганлик ҳолатлари
мавжудлиги аниқланди.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган "****" масъуляти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисоб рақами бўйича банк айланма маблағлари
ўрганилганда, “****” АТБ Оққўрғон туман филиалининг 23.02.2021 йилдаги
10-сонли кредит шартномасига асосан қарздорнинг ҳисоб-рақамига
қўйилган мемориал ордер асосида, 13.10.2021 йилгача 11.238.898 сўм кредит
фоизи, 12.754.568 сўм асосий қарз, жами 23.993.466 сўм, 23.11.2021 йилгача
(суд ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар) 13.384.721 сўм кредит фоизи,
12.754.568 сўм асосий қарз, жами 26.139.289 сўм, 01.08.2022 йилгача (кредит
муддати мавжуд бўлган бугунги кунга қадар) 31.029.297 сўм кредит фоизи,
48.523.561 сўм асосий қарз, жами 79.552.859,37 сўм пул маблағи мавжуд
кредитни сўндиришга тўланганлиги аниқланди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “****” АТБ Оққўрғон туман филиали
билан "****" масъуляти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 4 мартда
тузилган 18-сонли кредит шартномасига асосан йиллик 14 фоиз миқдорида
устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 200.000.000 сўм кредит
ажратилган. Кредитнинг график асосида охирги қайтариш муддати 2024 йил
9 февраль деб белгиланган.
Бироқ, судга даъво ариза билан биргаликда илова қилинган, кредит
шартномаси санаси ва рақами мутлақо бошқача, яъни 2021 йил 23 февралда
тузилган 10-сонли кредит шартномаси бўлиб, унга кўра, “****” АТБ Оққўрғон
туман филиали томонидан "****" масъуляти чекланган жамиятига йиллик 14
фоиз миқдорида устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 200.000.000 сўм
кредит ажратилган. Кредитнинг график асосида охирги қайтариш муддати
2024 йил 9 февраль деб белгиланган.
Жавобгар вакили томонидан судга далил тариқасида тақдим этилган,
нотариал архивдан олинган, гаров шартномасига илова илинган
ҳужжатларда ҳам 2021 йил 23 февралда тузилган 10-сонли кредит
шартномаси мавжудлиги аниқланди.
Бироқ, “****” АТБ Оққўрғон туман филиали билан "****" масъуляти
чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномаларнинг айнан қайси бири
ҳаққоний, қайси бири қалбаки эканлигини даъвогар вакили изоҳлаб бера
олмади.
Бундан ташқари, судга даъво ариза билан биргаликда илова қилинган,
2021 йил 4 мартдаги келишув далолатномасида мустақил баҳоловчи
ташкилот томонидан 661.005.000 сўмга баҳоланган, “****” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли кадастр рақами 11:06:08:02:01:0084 бўлган
Қуйичирчиқ тумани “Тошлоқ” ҚФЙ **** массиви **** қишлоғидаги биноиншоот 330.502.500 сўмга баҳоланганлиги қайд этилиб, далолатнома “****”
АТБ Оққўрғон туман филиали бошқарувчиси ўринбосари, фронт офис
бошлиғи ****, бош менеджер ****, "****" масъуляти чекланган жамияти
раҳбари **** ва “****” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ****лар
томонидан имзо қўйилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган.
Лекин, 2021 йил 3 мартда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека (гаров) шартномасига илова қилинган шу мазмундаги келишув
далолатномасида эса, сана 2021 йил 22 февраль куни тузилганлиги қайд
этилган.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган шу мазмундаги
келишув далолатномасида эса, сана 2021 йил 23 февраль куни тузилганлиги
акс эттирилиб, ушбу далолатномада “****” АТБ Оққўрғон туман филиали
бошқарувчиси ўринбосари, фронт офис бошлиғи ****, бош менеджер **** ва
"****" масъуляти чекланган жамияти раҳбари ****лар томонидан имзо ва
муҳр билан қўйилган бўлиб, “****” масъулияти чекланган жамияти
томонидан имзо ва муҳр қўйилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ноаниқлик ва қарама-қаршиликлар сабабини даъвогар вакили
изоҳлаб бера олмади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида тарафлар ўртасида 2021 йил
4 мартда 18-сонли кредит шартномасини асос қилиб жавобгардан кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
ИПКнинг 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Бироқ, даъвогар ишончли вакили ишни кўриш чоғида даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилмади.
Шунингдек, ишни янги очилган холатлар тўғрисида ариза кўрилиши
жараёнида банк ишончли вакили судга ариза тақдим қилиб, тарафлар
ўртасида фақатгина бир маротаба 2021 йил 23 февралда 10-сонли кредит
шартномаси тузилганлигини ўз аризасида баён қилган.
Лекин, даъвогар ишончли вакилига 2021 йил 24 февралда берилган
03-04/28-сонли ишончномада даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартириш ваколатлари махсус назарда тутилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, ушбу ваколатлар ишончномада махсус назарда тутилган
бўлиши кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 63-моддасида судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни
вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш
ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига
топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони
тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки
медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш
(ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга
кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш
тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини
талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини
амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил
қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган
бўлиши керак.
ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 67-моддасида исботлаш ишни мазмунан
кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида
далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси
эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси
билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси
йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг
низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма
нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Қайд этилганларга кўра, даъво аризасидаги важлар ўз исботини
топмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар “****” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Тошлоқ ҚФЙ, ****
массиви, **** қишлоғида 1,2041 гектар ер майдонида жойлашган товуқ
ферма бино иншоотнинг бошланғич баҳосини 330 502 500 сўм қилиб
белгилашни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни 54-моддасининг учинчи
қисмида, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув
қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмаслиги ҳамда
тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги
шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг
23-бандида судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, гаровга қўйилган
мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш
баҳоси суд қарори билан белгиланмайди.
Шунга кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш
бериши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд даъвогарнинг бино иншоотнинг
бошланғич баҳосини 330 502 500 сўм қилиб белгилаш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб хисоблайди.
Шунингдек, даъвогар гаровга қўйилган мол-мулкларни сотишдан
тушган сумма кредитор талабини қоплашга етарли бўлмаса, етишмаётган
сумма қарздорларнинг бошқа мол-мулки хисобидан ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар қарздорларнинг бошқа мол-мулки тўғрисда исботловчи
хужжатлар ва далиллар тақдим қилмади ва мазкур талабини исботлаб
бермади хамда суд мажлиси жараёнида ҳам тақдим қила олмади.
Суд даъвогарнинг даъво талаби судда ўз исботини топмаганлиги
сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб
хисоблайди.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги талаблари даъво аризасида кўрсатилган фактик ҳолатларга
номувофиқ эканлиги ва даъво талаби бўйича тақдим этган ҳужжатларидаги
ноаниқликлар ва қарама-қаршиликларни фақат прокуратура органларига
хусусий ажрим чиқариш йўли билан аниқлаш мумкин деб ҳисоблаб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддаси
талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Юқоридагиларга асосан ИПКнинг 66, 67, 68, 72, 74, 118, 176-179, 180, 184,
186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар "****" АТБ ҳисобидан республика бюджетига 4 152 579,92 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****