Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/809 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZAGROLIZING акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SHIRIN MURODOVA YERLARI фермер хўжалиги
Source ID 932992 Claim ID 2923094 PDF Hash 3b4d9016a856054f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 октябрь 4-1706-2201/809-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “************” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – “************” фермер хўжалиги ҳисобидан 27 038 460 сўм асосий қарз, 13 519 230 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили ********** (2022 йил 10 январь куни берилган 11-06/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили *********** (2022 йил 07 октябрь кунги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан лизинг тўловларидан юзага келган 27 038 460 сўм асосий қарз, 13 519 230 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, судга даъво ариза китирилганидан кейин жавобгар томонидан 27 038 460 сўм тўловлар амалга ошириб, даъво талабидаги асосий қарздоликни тўлиқ бартараф этганлигини маълум қилиб, пеня ундириш талабини конунда белгиланган камайтиришга қарши эмаслигини билдирди. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатдан хам қарздорлик вужудга келганлигини, судга даъво ариза берилгандан сўнг асосий қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлигини билдириб, пеняни қонунда белгиланган тартибда камайтириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “************” акциядорлик жамияти Андижон вилоят филиали ва жавобгар ўртасида 1 дона “ТТZ-100HC” русумли тракторони лизинг шартларида етказиб бериш бўйича 2021 йил 08 октябрда 21/02-4-39-сонли лизинг шартнома (бундан буён матнда “Лизинг шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур лизинг шартномалари 1-бандига кўра даъвогар ўз маблағлари ва тижорат банклардан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан лизинг объектини ўз мулки этиб сотиб олиши ва жавобгарга лизингга бериши, жавобгар эса шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлаш, тўловлар тўланганидан кейин техникага бўлган мулк ҳуқуқини қўлга киритиши белгиланган. Мазкур шартномалар шартларини ижро қилиш мақсадида даъвогар 2021 йил 08 октябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объектларини жавобгарга топширган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги сабабли, 2022 йил 05 сентябрь ҳолатига лизинг тўловларидан 27 038 460 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг даъво лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни ундириш талаблари асосли бўлиб, мазкур қарздорлик иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Бироқ, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 13 октябрь кунги 12-03-06/39-сонли маълумотномасига асосан судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича 27 038 460 сўм тўловлар амалга ошириб, асосий қарздорликни тўлиқ бартараф этган. Шу боис, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Шунингдек, даъво аризада шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан 13 519 230 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Шартноманинг 8.3-бандида лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳамда пеня тўғриси ҳисобланганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни, асосий қарздорлик ихтиёрий бартараф қилинганлиги ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, суд талаб қилинган 13 519 230 сўм пеня миқдорини Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда, яъни 2 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим 4 бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “************” фермер хўжалиги ҳисобидан “************” акциядорлик жамияти фойдасига 2 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 811 153,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтсодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов