Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/811 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый SEVIMLI TEXTILE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932980 Claim ID 2920319 PDF Hash 0e593d2b22f0c529... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онунини 17-моддаси онунини 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
онуннинг 9- моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 13 октябрь 4-1706-2201/811-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –“*************” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар – “*************” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 44 542 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 158 065 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 3 641 500 сўм фоиз, жами 206 248 500 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “*************” МЧЖга тегишли “Памперс ишлаб чиқариш дастгохлари” ва қўшимча жавобгар “*************” МЧЖга тегишли “Тикувчилик цехи бино-иншоотлари”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *********** (2021 йил 13 декабрь кунги 03-23/1022-сонли ишончнома), жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили *************** (рахбар, паспорт асосида), иштирокида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “*************” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “*************” масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) нисбатан кредит шартномаси бўйича жами 206 248 500 сўм кредит қарздорлигини ундириш ундирувни “*************” МЧЖга тегишли “Тикувчилик цехи биноиншоотлари”га қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни баён қилган.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили низо юзасидан медиация келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 13 октябрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 06 майда тузилган 105-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгаргарга 3 йил муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 245 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўратсида нотариал тарзда тасдиқланган ипотека шартномаларига асосан қўшимча жавобгар “*************” МЧЖга тегишли “Тикувчилик цехи бино-иншооти”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, 2022 йил 12 сентябрь кунига жами 206 248 500 сўм кредит қарздорлигига йўл қўйган Даъвогар томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириш ва талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, палата даъвогар манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига жавобгар ва қўшимча жавобгардан жами 206 248 500 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган. Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 20 январь куни медиатив келишув тузилган. Тарафлар ўртасида 4-1706-2201/811-сонли иқтисодий иш бўйича тузилган мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар кредит шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни 2022 йил 13 ноябрь кунига қадар қайтариш мажбуриятини олиши тўғрисида келишувга эришилган. Медиатив келишув Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 18 январь куни 98-сонли реестр билан раўйхатдан ўтказилган гувоҳнома асосида фаолият олиб борувчи “BOBIR-ADOLAT MEZONI” адвокатлик бюросининг адвокати, 2018 йил 26 декабрь кунги 197-сонли адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган нопрофессионал медиатор Абдувоситов Бобир Абдувосит ўғли томонидан тасдиқланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 7-моддаси кўра, медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади. Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига мувофиқ тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини 17-моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. 3 “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 1-қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган. Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9- моддаси 2-қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган холда олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107, 109, 118, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*************” АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 206 248 500 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қатариш тўғрисидаги 2022 йил 12 сентябрь кунги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. АТ “*************” томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов