Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1303 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халк банки Ответчик / Подсудимый Eсo fruits 1 фермер хўжалиги
Source ID 931045 Claim ID 2936758 PDF Hash 829690ea23b2cbba... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Избоскан туман 4-1704-2201/1303-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- АТ “Халқбанк” манфаатида, жавобгарлар- “Eco fruit 1” фермер хўжалиги ва “Жахонгирмирзо Икромов” фермер хўжаликларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Т.Қирғизов (ишончнома асосида), жавобгар хўжалик раҳбари И.Мадаминовларнинг иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) АТ “Халқбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Eco fruit 1” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан жами 158 347 044 сўм ундириш, ундирувни гаровдаги мулкга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан кредит шартномасига асосан тўловлар амалга оширилганлигини, бироқ жавобгар шартнома иловасида келишилган жадвал асосида сурункали равишда тўловларни амалга оширмаганлигини, суд кунига қадарли қисман тўловларни амалга оширганлигини билдириб, қолдиқ қарздорликни ундириб беришликни сўради. Жавобгар хўжалик раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳар иккала фермер хўжалик раҳбари эканлигини, кредит тўловлари муддати ўтказиб юборилганлигини, мазкур ҳолатга хўжаликнинг ҳисоб рақамида маблағлар мавжуд эмаслиги сабаб бўлганлигини, 20 кун ичида пахта хосилидан тушган маблағлар ҳисобига тўлиқ тўлаб беришлигини, суд кунига қадарли қисман тўловларни тўлаб берганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Суд тарафлар вакилларини тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТ “Халқбанк” балиқчи филиали ва “Eco fruit 1” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 17 апрель куни №84-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш фаолиятини ривожлантириш мақсадида музлатгич агрегатларини ва пена сотиб олиш учун 200 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва “Жахонгирмирзо Икромов” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)ўртасида 2020 йил 17 апрелда нотариал тартибда тасдиқланган “Ипотека шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, қўшимча жавобгар тегишли бўлган Балиқчи туман Эскимарказ махалласи ўрамидаги 240,0 кв.м ер майдонида жойлашган доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино-иншоотлар “А” литердаги бир қаватли бир хонали омборхона, умумий қурилиш майдони 238,62 кв.м, шундан умумий фойдаланиш майдони 213,90 кв.м бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги қўшимча жавобгар тегишли бўлган Балиқчи туман Эскимарказ махалласи ўрамидаги 240,0 кв.м ер майдонида жойлашган доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино-иншоотлар “А” литердаги бир қаватли бир хонали омборхона, умумий қурилиш майдони 238,62 кв.м, шундан умумий фойдаланиш майдони 213,90 кв.м бино-иншоотларга қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга 200 000 000 сўм кредит маблағлари ўтказиб берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Жавобгарнинг 2022 йил 10 сентябрь ҳолатига 39 553 066 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 284 000 сўм муддати ўтган фоиз қарз, 93 333 328 сўм муддати келмаган кредит қарздорликлари мавжуд бўлган. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасининг 4.3.3бандида 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириб олиши мумкинлиги белгиланган. Жавобгар томонидан 30 кундан ортиқ муддатда тўланиши лозим бўлган кредит асосий ва фоиз тўловларини амалга оширмаган. Жавобгар суд кунига қадарли 5 284 000 сўм фоиз қарздорлик ва муддати ўтган 3 644 569 сўм кредит асосий қарз тўловларини тўлаб берган. Юқоридагиларга асосан суд жавобгарнинг 35 908 497 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 93 333 328 сўм муддатли кредит асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан муддати ўтган кредит асосий қарз ва фоиз қарздорлик учун 20 176 650 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.4-бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммада вужудга келгани учун қарздор банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 3 150 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Eco fruit 1” фермер хўжалиги ҳисобидан АТ “Халқбанк” фойдасига 35 908 497 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 93 333 328 сўм муддатли кредит қарз, 3 150 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати жами 132 415 825 сўм ундирилсин. Ундирув гаровдаги “Жахонгирмирзо Икромов” фермер хўжалигига тегишли Балиқчи туман Эскимарказ махалласи ўрамидаги 240,0 кв.м ер майдонида жойлашган “А” литердаги, умумий қурилиш майдони 238,62 кв.м, шундан умумий фойдаланиш майдони 213,90 кв.м бўлган бир қаватли бир хонали омборхона бино-иншоотларига қаратилсин. “Eco fruit 1” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 3 166 940, 88 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев