← Назад
Решение #760677 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
4-1704-2201/1286-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Liderlar” нодавлат таълим муассасасига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича
иқтисодий даъвогар вакили А.Саломов (ишончнома асосида)нинг иштирокида
Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Liderlar” нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 34 635 080 сўм асосий қарз, 2 205 938,28 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб
берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини, суд кунига қадарли қисман тўловларни амалга
оширганлигини билдириб, жавобгардан қолдиқ муддати ўтган қарз ва пеняни
ундириб беришликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Избоскан туман электр тармоқлари корхонаси
ҳамда жавобгар ўртасида 2019 йил 31 март куни 503431-сонли “Юридик
шахслар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига
кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни
етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириш белгиланган.
Шартноманинг 6.1-бандида шартнома муддати ўтиши билан агар
томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги ариза бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган
ҳисобланади. Ариза шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча
берилиши кераклигига келишилган.
Корхона жавобгарга 2022 март ойида 36 295 200 сўмлик электр энергияси
етказиб берган, бироқ жавобгар етказиб берилган электр энергияси учун
2022 йил 1 июль ҳолатига 36 295 200 сўм қарздорлик баратараф этилмаган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда амалга
ошириш юзасидан 2022 йил 10 май кунги талабнома топширилган, бироқ
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
2022 йил 28 июль куни қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан
талабнома топширилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги ишдаги мавжуд электр хисоблагич
маълумотномаси, хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги
белгиланган.
Жавобгар суд кунига қадарли 2022 йил 28 сентябрь куни 10 000 000 сўм,
2022 йил 12 октябрь куни 14 500 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 34 635 080 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундириш талабини 10 135 000 сўмга қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 205 938,28 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларда истеъмолчи
етказиб берилган энергия учун ўз вақтида (шартномада белгиланган муддатда)
тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи
корхоналар учун 0,2 фоиз) лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Даъвогарнинг талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри
ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига риоя этишларини инобатга олиб 600 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Liderlar” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан:
- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 10 135 000 сўм муддати ўтган қарз, 600 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 794 240,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев