Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2049 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JIZZAX XUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI АЖ Ответчик / Подсудимый DAVLAT ABDUSAMATOV фермер хўжалиги
Source ID 919947 Claim ID 2920664 PDF Hash d728c81040a9775b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 13 октябрь 4-1304-2201/2049-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Дўстлик туман прокуратурасининг жавобгар “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида (кейинги матнларда даъвогар) Дўстлик туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалигидан 5.937.877 асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (корхона) ва “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалиги (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 4.2 бандига кўра “Истеъмолчи” белгиланган энергия истеъмоли режимига риоя этиш, фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш, 4.4 бандига кўра истеъмолчига энергияни электр тармоғи орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасигача шартномада кўрсатилган ҳажмда мунтазам етказиб бериш каби мажбуриятлар белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома талаблари асосида электр энергия етказиб берилган, бироқ жавобгар ушбу етказиб берилган электр энергия учун 2022 йил 01 сенятбрь ҳолатига ҳисобланган 5.937.877 сўм қарздорликни тўлаб бермаган. Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса, иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 2022 йил 07 сентябрда 474-сонли талабнома билан “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалигига мурожаат қилиб, етказиб берилган электр энергия учун 5.937.877 сўм асосий қарзни тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлик талаб қилиш ҳуқуқига эга. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги мазкур қарздорлиги ишдаги мавжуд солиштирма далолатномалар билан ўз исботини топади. Бундай холатда, суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршини, жавобгар “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5.937.877 сўм асосий қарзни ва 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалигидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5.937.877 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта ҳаражатини. Жавобгар “Давлат Абдусаматов” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин. О.Эргашев