← Назад
Решение #760685 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
4-1704-2201/1287-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Тўрткўл” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Саломов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Тўрткўл” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 23 074 499,23 сўм муддати ўтган қарз,
9 778 741,23 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб
берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини, суд кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Избоскан туман электр тармоқлари корхонаси
ҳамда жавобгар ўртасида 2018 йил 28 декабрь куни 200766-сонли “Юридик
шахслар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига
кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни
етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириш белгиланган.
Шартномага асосан шартнома муддати ўтиши билан агар томонларнинг
бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ариза
бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади. Ариза
шартномани амал қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши
кераклигига келишилган.
Корхона жавобгарга 2021 йил февраль ойидан 2022 йил 5 июль кунига
қадарли 59 266 462 сўмлик электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар
етказиб берилган электр энергияси учун тўлиқ тўловларни амалга оширмаган.
2022 йил 28 июнь куни жавобгар электр энергияси тармоғидан узилган
ҳамда тарафлар ўртасида истеъмолчини электр қурилмаларини электр
тармоғидан узиш тўғрисида мазкур санада далолатнома тузилиб тарафлар
томонидан имзоланган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда амалга
ошириш юзасидан 2022 йил 5 августь кунги талабнома топширилган, бироқ
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли
ҳисоботи, хисоб-фактуралар ва тармоқдан узиш далолатномалари билан ўз
тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 23 074 499,23 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундириш лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 9 778 741,23 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларда истеъмолчи
етказиб берилган энергия учун ўз вақтида (шартномада белгиланган муддатда)
тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи
корхоналар учун 0,2 фоиз) лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Даъвогарнинг талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри
ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига риоя этишларини инобатга олиб 3 150 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги
белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
процессуал
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Тўрткўл” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 23 074 499,23 сўм муддати ўтган қарз, 3 150 000 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 657 064,81 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев