← Назад
Решение #760710 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
4-1704-2201/1288-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Morena Lyuks Ekspress” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Саломов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Morena Lyuks Ekspress” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 38 530 031,90 сўм
муддати ўтган қарздорлик ва 5 808 988,04 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб,
жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги 2021 йил декабрь ойида истеъмол қилинган
электр энергия ҳисобидан келиб вужудга келганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони рад этишликни
лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Избоскан туман электр тармоқлари корхонаси
ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 28 декабрь куни 503415-сонли юридик
шахслар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартнома шартларига
кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни
етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириши, истеъмолчи энергиянинг сарфланиши тўғрисидаги хисоботни
шартномада кўрсатилган муддатда тақдим этиши, ҳисобот тақдим этилмаган
тақдирда, корхона энергия истеъмолининг шартномада қайд этилган миқдори
бўйича ёки ўтган давр учун ҳақиқатдан истеъмол қилинган электр энергияси
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлов ҳақи ёзиши ва истеъмолчи шахсий
хисоб рақамида бу ҳақда тегишли белги қўйишга, белгиланган муддатда тўлов
амалга оширилмаганда тармоқдан узиб қўйишликга келишилган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 1 июль ҳолатига
38 530 031,90 сўм қарздорлиги мавжудлиги билдирилган ҳамда даъвонинг
асословчи хужжат сифатида 2021 йил 24 декабрь кунги №1221503415-сонли
хисоб-фактура тақдим этилган.
Даъвогар даъво асоси сифатида тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
2021 йил 28 декабрь куни 503415-сонли шартнома асосида талаб этган. бироқ
мавжуд қарздорликнинг даъво асоси сифатида тақдим этилган шартнома
юзасидан вужудга келмаганлиги аниқланди. Бироқ даъвогар ИПКнинг
157-моддаси асосида даъво асосини ўзгартириш юзасидан ариза тақдим этмади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, 72-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг
15-бандида, ИПК 69-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар суд мавжуд
далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни
тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Судларнинг эътибори суд ишда
иштирок этувчи шахсларни қўшимча далиллар тақдим этишга мажбур
қилмасдан, фақатгина таклиф этишига қаратилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 38 530 031,90 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундириш талабини рад этишликни лозим топади.
Шунингдек даъвогар муддати ўтган қарздорлик учун 5 808 988,04 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг 38 530 031,90 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш
талаби рад этилганлиги сабабли 5 808 988,04 сўм пеня ундириш талабини ҳам
рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари
ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги
белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 69, 72, 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво рад этилсин.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 886 780,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев