← Назад
Решение #760745 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
4-1704-2201/1289-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Чувама замини” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Саломов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Чувама замини” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)дан 21 004 406 сўм муддати ўтган қарз, 3 033 047 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб
берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга
оширилмаганлигини, суд кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Избоскан туман электр тармоқлари корхонаси
ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 29 декабрь куни 503323-сонли “Юридик
шахслар учун электр таъминоти шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига
кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни
етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг
шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга ошириш белгиланган.
Корхона жавобгарга 2021 йилдан 2022 йил 5 майга қадарли етказиб
берилган электр энергияси учун тўлиқ тўловни амалга оширмасдан 21 004 406
сўм қарздорликни вужудга келтирган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда амалга
ошириш юзасидан 2022 йил 5 августь кунги талабнома топширилган, бироқ
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар мавжуд қарздорликни вужудга келиш асослари сифатида 2021 ва
2022 йилларда етказиб берилган электр энергияси юзасидан хисоб-фактуралар
тақдим этилган. Бироқ даъвогар даъво ариза асоси сифатида 2022 йил учун
тузилган шартнома кўрсатилган.
Мавжуд хужжатлардан кўринишича даъвогар 2022 йил 1 январдан 5 майга
қадарли 5 418 000 сўмлик электр энергияси юзасидан муддати ўтган
қарздорлик вужудга келган.
Даъво талабидаги 15 586 406 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш
талаби 2021 йилда вужудга келган қарздорлик ҳамда белгиланган меъёрдан
ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисобланган жарима
суммалари эканлиги аниқланди.
Даъвогар 2021 йилда вужудга келган қарздорлик юзасидан ИПКнинг 157моддаси асосида даъво асосини ўзгартириш юзасидан қўшимча даъво ариза
тақдим этмади.
Жавобгарнинг 5 418 000 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли
ҳисоботи ва хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 21 004 406 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундириш талабини 5 418 000 сўмга қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 3 033 047 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларда истеъмолчи
етказиб берилган энергия учун ўз вақтида (шартномада белгиланган муддатда)
тўламаса, корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида (энергия махсус тартибда етказиб берувчи
корхоналар учун 0,2 фоиз) лекин муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Даъвогарнинг талаб этилган пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда 99 164 сўм
пеня ундириш ҳуқуқи мавжуд эканлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ушбу ҳолатда суд даъвонинг 3 033 047 сўм пеня ундириш талабини 99 164
сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Чувама замини” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 5 418 000 сўм муддати ўтган қарз, 99 164 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 110 343 сўм давлат божи ундирилсин.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 370 405 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев