Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1290 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ Ответчик / Подсудимый Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Избоскан туман бўлими
Source ID 931023 Claim ID 2936765 PDF Hash 4310ebc6cfca1043... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 4-1704-2201/1290-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарМахалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Саломов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 85 667 800,30 сўм муддати ўтган қарздорлик ва 13 152 623,35 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги ҳисоблагич ўрнатмасдан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисобланган қарздорлик эканлигини, аниқланган ҳолатдан сўнг шартнома расмийлаштирилганлигини, суд кунига қадарли қисман тўловларни амалга оширганлигини, суд томонидан тақдим этилиши сўралган шартномага мувофиқ кўрсаткичларнинг кўздан кечириш хисоботи, хисоб-фактура, электр хисоблагич кўрсаткичи ва бошқа маълумотларни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони рад этишликни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Избоскан туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 2 февраль куни рақамсиз юридик шахслар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириши, истеъмолчи энергиянинг сарфланиши тўғрисидаги хисоботни шартномада кўрсатилган муддатда тақдим этиши, ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда, корхона энергия истеъмолининг шартномада қайд этилган миқдори бўйича ёки ўтган давр учун ҳақиқатдан истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлов ҳақи ёзиши ва истеъмолчи шахсий хисоб рақамида бу ҳақда тегишли белги қўйишга, белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаганда тармоқдан узиб қўйишликга келишилган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 1 июль ҳолатига 85 667 800,30 сўм қарздорлиги мавжудлиги билдирилган, бироқ мавжуд қарздорлик ойма ой ҳисобланиш ҳолати, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобот, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган хисоб-фактура, тармоқдан узилганлик далолатномаси, электр хисоблагич кўрсаткичи ёҳуд даъвони асословчи бошқа хил хужжатларни тақдим этиш талаб этилган бўлсада бироқ даъвогар 85 667 800,30 сўм қарздорликни тасдиқловчи хужжатларни судга тақдим эта олмади. Шунингдек даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмасидан аниқланишича жавобгар томонидан ноқонуний равишда электр ҳисоблагич ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан электр энергиясидан фойдаланганлик натижасида вужудга келган қарздорлик эканлиги билдирилган. Даъвогар томонидан қарздорликни мавжудлиги юзасидан бир тарафлама тасдиқланган солиштирма далолатномани далил сифатида тақдим этган. Бироқ суд тақдим этилган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномани номақбул далил деб баҳолайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, 72-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 15-бандида, ИПК 69-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар суд мавжуд далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Судларнинг эътибори суд ишда иштирок этувчи шахсларни қўшимча далиллар тақдим этишга мажбур қилмасдан, фақатгина таклиф этишига қаратилишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 85 667 800,30 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Шунингдек даъвогар муддати ўтган қарздорлик учун 13 152 623,35 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг 85 667 800,30 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш талаби рад этилганлиги сабабли 13 152 623,35 сўм пеня ундириш талабини ҳам рад этишликни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69, 72, 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво рад этилсин. “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 976 408,47 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев