Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2658 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Chartak Agromart Export фермер хўжалиги
Source ID 919125 Claim ID 2910762 PDF Hash 419953c2110a3e7d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 215-моддаси нинг 215 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
нинг 72-моддаси нинг 72 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 13 октябрь Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ААнинг жавобгар ББга нисбатан 243 059 109,7 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Т.Домулажонов (2022 йил 23 июндаги 22-35423-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризада баён этилишича, АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 243 059 109,7 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар чет давлатдаги корхоналар билан 3 та экспорт шартномаси тузганлигини, шартнома бўйича белгиланган муддатларда экспорт маҳсулотларга маблағлар келиб тушмаганлиги учун 2022 йил 01 июль ҳолатига 444 429 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлигини, дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорида, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича (1 АҚШ доллари – 10 937,14 сўм) сўмдаги эквиваленти 243 059 109,7 сўм миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил 16 августда 22-48491-сонли талабнома юборилганлигини, талабнома ижроси ихтиёрий равишда таъминланмаганлигини, ушбу ҳолат юзасидан иқтисодий судга ариза киритилганлиги ҳақида жавобгарга маълум қилганлигини, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича бугунги кунда 444 429 АҚШ доллари миқдорида маблағлар келиб тушмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига биноан, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблананиши белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган ариза талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавоб берадилар; шунингдек, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаш белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Қирғизистон давлатининг «OsOO Praym Logistik» компаниясига тарафлар ўртасида тузилган 200063938308528771210100019-сонли экспорт шартномаси бўйича 356 874,8 АҚШ доллари, Туркия давлатининг «Anadolu Group Ve Dis Ticaret LTD» компаниясига тарафлар ўртасида тузилган 200063938308528771210100021-сонли экспорт шартномаси бўйича 79 040 АҚШ доллари, Қозоғистон давлатининг «IP Shariev R» компаниясига тарафлар ўртасида тузилган 206848517308527871210100003-сонли экспорт шартномаси бўйича 8 514,2 АҚШ доллари жами 444 429 АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти амалга оширилган, бироқ белгиланган муддатларда маблағлар келиб тушмаганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 01.07.2022 йил ҳолатига мазкур шартнома бўйича 444 429 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Шу боис, аризачи томонидан жавобгарга экспорт шартномаси бўйича маблағлар келиб тушмаганлиги боис дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорида, яъни 444 429 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 16.08.2022 йил ҳолатига курси бўйича (1 АҚШ доллари – 10 937,14 сўм) сўмдаги эквиваленти 243 059 109,7 сўм (444 429 х 5% = 22 221,5 х 10 937,14 = 243 059 109,7) миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил 16 августда 22-48491-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан талабнома ихтиёрий ижро қилинмаган ва молиявий жарима суммаси тўлаб берилмаган. Низомнинг 28-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-банди талабларига асосан киритилган ариза бўйича жавобгарга тегишли бўлган экспорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 5% миқдорида, яъни 22 221,5 АҚШ доллари (16.08.2022 йил ҳолатига 1 АҚШ доллари 10 937,14 сўм)нинг сўмдаги эквиваленти 243 059 109,7 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга биноан суд аризачининг талабларини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, аризачи томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 215-222-моддалари талабларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: ААнинг аризаси қаноатлантирилсин. ББга нисбатан 243 059 109,7 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Молиявий жаримани ундириш мажбурияти Наманган вилоят давлат бошқармаси зиммасига юклатилсин. ББ ҳисобидан АА фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев