Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1760 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Kamolov Ulug'bek Xusniddin o'g'li якка тартибдаги тадбиркор Ответчик / Подсудимый "PARKENT YANGI ELEKTR LOYIHALARI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 944461 Claim ID 2943245 PDF Hash a39c7c2f4b8d8560... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 537-моддаси ФКнинг 537 law
олларда ФК 544-моддаси олларда ФК 544 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси збекистон Республикаси ФК 327 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 13 октябрь 4-11052202/1760-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили У.Камолов (раҳбар) иштирокида, даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Камолов Улуғбек Хусниддин ўғлининг жавобгар “PARKENT YANGI ELEKTR LOYIHALARI” МЧЖ ҳисобидан 60.000.000 сўм асосий қарз, 2 172 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-11052202/1760-сонли ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: якка тартибдаги тадбиркор Камолов Улуғбек Хусниддин ўғли (матнда ижарага берувчи ёки даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “PARKENT YANGI ELEKTR LOYIHALARI” МЧЖ (матнда ижарага олувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 3 июнда 19 ва 21-сонли, 2022 йил 5 январда 1 ва 2-сонли шартномалар тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар юк ўзи ағдарувчи “HOWO SINOTRUK” давлат рақами 10 М 240 ХА, юклагич давлат рақами 10 ЕА 636 бўлган транспорт воситасини ҳайдовчи билан таъминланган ҳолда жавобгарга топшириш, жавобгар вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, бироқ, жавобгар томонидан тузилган шартномалар бўйича ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 60.000.000 сўм асосий қарз ва 2 172 000 сўм пеня қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан 60.000.000 сўм асосий қарз ва 2 172 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгарнинг ижара тўловларини ўз вақтида тўлай олмаслиги натижасида мазкур низо келиб чиққанлиги, жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича юборилган огоҳлантириш хатлари натижа бермаганлиги, ҳозирги кунда жаворбгар вужудга келган қарздорликни ҳеч қандай қисмини тўламаганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра, суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПКнинг 170-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу модда учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Суд жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, адвокатнинг бошқа ишда иштирок этиши мазкур суд муҳокамасининг кўрилишига тўсқинлик қилмаслиги, қолаверса, жавобгар раҳбари ёки бошқа ваколатли шахснинг иштирок этиши мумукинлигини инобатга олиб, мазкур илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришларини ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ишдаги ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 3 июнда 19 ва 21-сонли, 2022 йил 5 январда 1 ва 2-сонли транспорт воситаси ижара шартномалари тузилган. 2021 йил 3 июндаги 19-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” унга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган русумли-юклагич, давлат рақами 10 ЕА 636 бўлган автотранспортни техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда ҳамда ҳайдовчи билан таъминлаган ҳолда “Ижарачи”га топшириш, “Ижарачи” эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш, 2021 йил 3 июндаги 21-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” унга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган русумли-юк ўзи агдарувчи “HOWO SINOTRUK” давлат рақами 01 К 832 ХА бўлган автотранспортни техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда ҳамда ҳайдовчи билан таъминлаган ҳолда “Ижарачи”га топшириш, “Ижарачи” эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш, 2022 йил 5 январдаги 2-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” унга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган русумли-юк ўзи агдарувчи “HOWO SINOTRUK” давлат рақами 10 М 240 ХА бўлган автотранспортни техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда ҳамда ҳайдовчи билан таъминлаган ҳолда “Ижарачи”га топшириш, “Ижарачи” эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш, 2022 йил 5 январдаги 1-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” унга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган русумли-юклагич, давлат рақами 10 ЕА 636 бўлган автотранспортни техник кўрикдан ўтказган ва унинг ҳолати тўғрисида техник паспортга белги қўйган ҳолда ҳамда ҳайдовчи билан таъминлаган ҳолда “Ижарачи”га топшириш, “Ижарачи” эса вақтинча фойдаланиш учун уни ижарага олиш ва ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига молмулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 537-моддасига кўра ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар ижарага олинган транспорт воситаларидан фойдаланиб келган. Бироқ, ушбу ижара объектлари учун шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда ижара ҳақини тўламасдан келган. Шартнома бўйича жавобгар томонидан жами 129 500 000 сўм ижара ҳақи тўланиб, ижара ҳақининг қолган 60.000.000 сўм қисми тўланмаган. 2022 йил 12 августда даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 9бандига кўра мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгарнинг ижара мулкидан фойдаланганлиги ва 60.000.000 сўм ижара ҳақини тўлаб бермаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар хусусан 2021 йил 3 июндан 2022 йил 1 августга қадар ҳисоб-маълумотларини ўз ичига олган ҳисобфактура, даъвогарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга оид бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 60.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 2 172 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.1бандига кўра, ижара ҳақини белгиланган муддатда тўламаган ижарачи тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун ижара ҳақининг 0.02 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаганлиги, даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли эканлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд юқоридагиларга асосан жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 600.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, 621.720 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Жавобгар “PARKENT YANGI ELEKTR LOYIHALARI” МЧЖнинг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “PARKENT YANGI ELEKTR LOYIHALARI” МЧЖ дан; - даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Камолов Улуғбек Хусниддин ўғлига 60.000.000 сўм асосий қарз, 600.000 сўм пеня, 621.720 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати, жами 61.245.720 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Якка тартибдаги тадбиркор Камолов Улуғбек Хусниддин ўғлига ортиқча тўланган 4 920 сўм давлат божи республика бюджетидан маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Ғ.Машкуров