← Назад
Решение #760815 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| нинг | 72 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN
INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 октябрь
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи ААнинг жавобгар ББга нисбатан 1 221 280,48 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили Т.Домулажонов (2022 йил 23 июндаги 22-35423-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён этилишича, АА (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан 1 221 280,48 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар чет давлатдаги корхоналар
билан 1 та экспорт шартномаси тузганлигини, шартнома бўйича белгиланган
муддатларда экспорт маҳсулотларга маблағлар келиб тушмаганлиги учун
2022 йил 01 июль ҳолатига 1 120 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
қарздорлик вужудга келганлигини, дебитор қарздорлик суммасининг
10 фоизига тенг миқдорида, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
курси бўйича (1 АҚШ доллари – 10 904,29 сўм) сўмдаги эквиваленти 1 221
280,48 сўм миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил
11 августда 22-47792-сонли талабнома юборилганлигини, талабнома ижроси
ихтиёрий равишда таъминланмаганлигини, ушбу ҳолат юзасидан иқтисодий
судга ариза киритилганлиги ҳақида жавобгарга маълум қилганлигини,
жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича
бугунги кунда 1 120 АҚШ доллари миқдорида маблағлар келиб
тушганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига биноан, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблананиши белгиланган. Шунингдек,
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра билдирилган ариза талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини
янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли
қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик
субъектлари жавоб берадилар; шунингдек, импорт операциялари бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун
импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган
ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар
учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 14 майдаги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки
ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага
олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар
тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаш белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Корея
давлатининг «Abdulla Trade» компаниясига тарафлар ўртасида тузилган
2071262113083806142101000001-сонли экспорт шартномаси бўйича 1 120
АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти амалга оширилган, бироқ
белгиланган муддатларда маблағлар келиб тушмаганлиги натижасида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 01.07.2022 йил ҳолатига
мазкур шартнома бўйича 1 120 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.
Шу боис, аризачи томонидан жавобгарга экспорт шартномаси бўйича
маблағлар келиб тушмаганлиги боис дебитор қарздорлик суммасининг
10 фоизига тенг миқдорида, яъни 1 120 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 11.08.2022 йил ҳолатига курси бўйича (1
АҚШ доллари – 10 904,29 сўм) сўмдаги эквиваленти 1 221 280,48 сўм (1 120
х 10% = 112 х 10 904,29 = 1 221 280,48) миқдорида молиявий жарима
суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил 11 августда 22-47792-сонли талабнома
юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома ихтиёрий ижро қилинмаган ва
молиявий жарима суммаси тўлаб берилмаган.
Низомнинг 28-бандига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар
ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда,
давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат қилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи
органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён
матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
ААнинг 2022 йил 13 октябрь ҳамда Капиталбанк АТБ Наманган
филиалининг 2022 йил 10 октябрь ҳолатига тақдим этган маълумотномасига
асосан ББга тегишли бўлган экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлик
бартараф этилган.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-банди
талабларига асосан киритилган ариза бўйича жавобгарга тегишли бўлган
импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф
этилганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан суд аризачининг талабларини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, аризачи томонидан тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни, «Давлат божи
тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни
лозим деб топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180,
186 ва 215-222-моддалари талабларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ААнинг аризасини қаноатлантиш рад этилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериши
(протест келтириши) мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ
миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90
календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи
савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда —
иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади
(давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи
субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
«Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья
Ш.Тўхтабоев