← Назад
Решение #760818 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2022 йил 13 октябрь 4-1704-2201/1293-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Тараққиёт” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини
даъвогар вакили А.Ахмедов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Избоскан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Тараққиёт” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)дан 18 332 466 сўм муддати ўтган қарз ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили иқтисодий судга асосий қарздорлик бартараф
этилганлиги сабабли даъводан воз кечиш бўйича ариза тақдим этган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар суд кунига
қадарли мавжуд асосий қарздорликларни бартараф этганлиги сабабли даъводан
тўлиқ воз кечишлигини билдириб, ёзма ариза тақдим этиб, даъво аризани иш
юритишдан тугатишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмасини тинглаб, тақдим этган аризани мухокама этиб қуйидаги асосларга
кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, низо даъвогар ва жавобгар
ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 5 январь кунги №150348-сонли
шартномадан келиб чиққан бўлиб, даъвогар жавобгарга шартномага асосан
электр энергияси билан таъминлаган, жавобгар эса белгиланган муддатларда
тўловларни тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан
амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.
Бироқ мавжуд қарздорлик тўлиқ баратарф этилганлиги важи билан
даъвогар ариза билан мурожаат этиб, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги
сабабли даъводан воз кечган.
ИПКнинг 157-моддасига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини
кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида
ажрим чиқаришлиги белгиланган.
ИПК 50-моддасининг учинчи хатбошисига кўра, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз
кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келишлиги
белгиланган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра, даъвогарнинг
манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан
тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво ариза кўрмасдан
қолдирилишлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг унинг манфаатида палата томонидан
киритилган даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмас ёки бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни ва иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи тўловини
даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 50, 107, 118, 170, 157, 195-моддаларига асосланиб,
а ж р и м қ и л а д и:
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамиятининг даъводан воз кечиш аризаси қабул қилинсин.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 366 649,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев