← Назад
Решение #760831 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
тумани
2022 йил 13
октябрь
4-1105-2202/1623-сонли
иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили Н.Садриев (2022
йил 29 июлдаги 139-сонли ишончнома) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “YANGI ZAMON BINO” МЧЖнинг
манфаатида
жавобгар
“CHEMPION
SAVDO”
МЧЖдан
3.000.000 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (матнда Палата деб юритилади) “YANGI
ZAMON BINO” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
тарафлар ўртасида 2020 йил 10 августда қум маҳсулотларини
етказиб
бериш
тўғрисида
шартнома
тузилганлиги,
“CHEMPION SAVDO” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)
шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан,
келишилган маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бермаганлиги
натижасида 3.000.000 сўм асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеня
вужудга келганлигини билдириб, жавобгардан 3.000.000 сўм
асосий қарз ва 1.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата вакили суд мажлисига келмади. Палата даъво
аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд
муҳокамасининг
вақти
ва
жойи
тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, жавобгар
бугунги
суд
мажлисида
ўз
вакили
иштирокини
таъминламади.
Мазкур
ҳолатда
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
(матнда
ИПК
деб
юритилади)нинг
128
ва
170-моддаларига асосан Палата ишни ўз вакили иштирокисиз
кўришни сўраганлиги ҳамда жавобгар суд мажлиси
муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини
инобатга
олиб,
ишни
палата
ва
жавобгар
вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 10
августда қум маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилганлиги, жавобгарга товарларни етказиб
бериши учун 30 % умумий миқдори учун 45 000 000 сўм
ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар шартнома шартлари
ва қонун талаблари асосида маҳсулотларни етказиб
бермаганлиги натижасида 3.000.000 сўм асосий қарз ва
1.500.000 сўм пеня қарздорлиги вужудга келганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(матнда
ФК
деб
юритилади)
234-моддасига
асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар
ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган
шартномадан келиб чиққан.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
10 августда қум маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича
жавобгарга
2020 йил
3 сентябрдаги 2831-сонли ҳисобфактурага асосан 30 000 000 сўм ва
2020 йил 21
сентябрдаги 3112-сонли ҳисоб-фактурага асосан 15 000 000
сўм
ўтказиб
берилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан
товарларни етказиб бериш шартнома шартларига ва қонун
ҳужжатлари
талабларига
мувофиқ
равишда
амалга
оширилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи
2022 йил 18 август ҳолатига 3 000 000 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг
4.1-бандига
кўра,
товарлар
кечиктирилган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.2
% миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. Хусусан,
товарлар
кечиктириб
етказиб
берилганлиги
учун
ҳисобланган пеня миқдори 1.500.000 сўмни ташкил қилади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан даъвогар вакили
томонидан судга тақдим этилган маълумотнома, 2020 йил 1
сентябрдан 2022 йил 18 августгача бўлган ҳисобмаълумотларини ўз ичига олган ҳисоб-фактура, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги бошқа ҳужжатларга асосан жавобгарнинг даъвогар
олдида 3.000.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
3.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида асосий
қарздорликни ундириб беришдан ташқари 1.500.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар маҳсулотни даъвогарга белгиланган муддатда
етказиб бермаганлиги сабабли кечиктирилган ҳар бир кун
учун 0.2 % миқдорда, яъни 1.500.000 сўм пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил
15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг
айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ
неустойкани
энг
кам
миқдори
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг
327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
жавобгарнинг
молиявий
аҳволини
ҳамда
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
326-моддасида
назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб
чиқиб,
ундирилиши
лозим
булган
пеня
миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 500.000 сўм
пеня
ундиришни,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогар жавобгардан 3.000.000 сўм асосий қарз ва
1.500.000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво талаби
билдирганлигини инобатга олиб, қаноатлантирилган даъво
талабига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогарга
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “YANGI ZAMON BINO”
МЧЖнинг
манфаатидаги
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “CHEMPION SAVDO” МЧЖдан:
- даъвогар “YANGI ZAMON BINO” МЧЖга 3.000.000 сўм
асосий қарз, 500.000 сўм пеня ҳамда 24.000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Қ И Л А Д И:
Ғ.Машкуров