Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-1902/477 Дата решения 13.10.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдулборий элегант масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Хонобод шаҳар хокимияти
Source ID 914924 Claim ID 2908541 PDF Hash e970c7a907eb9a3d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: and.vis@umail.uz ҚАРОР Андижон шаҳри 2022 йил 13 октябрь 4-1705-1902/477-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Сатвалдиев Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси ўринбосари Ш.Мирзаев раислигида, судьялар У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, “ABDULBORIY ELEGANT” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Содиков (паспорт асосида), Хонобод шаҳар ҳокимлиги вакили К.Абдураимов (2022 йил 3 октябрдаги 01/05-403-сонли ишончнома асосида), Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Назирова (2022 йил 20 майдаги 932/01-11-к-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – “ABDULBORIY ELEGANT” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Хонобод шаҳар ҳокимлигидан 259 275 134 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-1902/477-сонли иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июлдаги ажримидан норози бўлиб, Хонобод шаҳар ҳокимлиги томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни аниқлади: “ABDULBORIY ELEGANT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда – “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Хонобод шаҳар ҳокимлигидан (бундан буён матнларда – “жавобгар” деб юритилади) 259 275 134 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 23 апрелдаги ажрими билан Хонобод шаҳар ғазначилик бўлими ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 10 июлдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими – Хонобод шаҳар ҳокимлиги балансидаги Хонобод шаҳар, Хонобод МФЙ, Хонобод кўчаси, 1-уй, 6-хонадонни, Анхор МФЙ, Хонобод кўчаси, 121-уй, 1-хонадонни, Бунёдкор МФЙ, Янги замон кўчаси, 1-уй, 3-хонадонни, Истиқлол МФЙ, У.Мирзо кўчаси, 46-уй 9-хонадонни, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчаси, 130-уй, 21-хонадонни жами бўлиб 242 941 182 сўм қарз эвазига даъвогарнинг балансига ўтказиб бериш; даъвогар эса Хонобод шаҳридаги Хонобод шаҳар, Хонобод МФЙ, Хонобод кўчаси, 1-уй, 6-хонадонни, Анхор МФЙ, Хонобод кўчаси, 121-уй, 1-хонадонни, Бунёдкор МФЙ, Янги замон кўчаси, 1-уй, 3-хонадонни, Истиқлол МФЙ, У.Мирзо кўчаси, 46-уй 9-хонадонни, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчаси, 130-уй, 21-хонадонни жами 242 941 182 сўм ҳақи эвазига жавобгардан қабул қилиб олиш; жавобгар эса суд харажатлари ва давлат божини тўлашни ўз зиммасига олиш тўғрисидаги шартлар билан тасдиқланган ҳамда низо бўйича иш юритиш тугатилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, жавобгар томонидан киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этилмаганлиги, жумладан, Хонобод шаҳар собиқ ҳокими М.Мамадалиевнинг давлат мулки бўлган ва шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонларни қарздорлик эвазига даъвогарга ўтказиб беришга ваколати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмаганлиги, бундай ваколат Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига берилганлиги, агентликнинг розилиги олинмаганлиги, агентлик ишга манфаатдор шахс сифатида ишга жалб этилиши лозимлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан давлат мулки бўлган ва шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонларни қарздорлик эвазига даъвогарга ўтказиб беришга жавобгарнинг ваколати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмаганлигини, бундай ваколат Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига берилганлигини, агентликнинг розилиги олинмаганлигини, агентлик ишга манфаатдор шахс сифатида ишга жалб этилиши лозим бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўради. Даъвогар раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонларни қарздорлик эвазига ўтказиб беришга жавобгарнинг ўзи рози бўлганлигини, шу сабабли тарафлар ўртасида қарздорлик эвазига ушбу келишув битими тузилганлигини, бундай ваколат Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига берилганлигидан хабари бўлмаганлигини, ўша вақтда бундай талабни билганида агентликни хабардор этган бўлишини, қарздорлик эвазига олинган хонадонлар ҳозирда бошқа шахсларга сотиб юборилганлигини билдириб, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, биринчи инстанция суди томонидан давлат мулки бўлган ва шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонларни қарздорлик эвазига даъвогарга ўтказиб беришга жавобгарнинг ваколати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмаганлигини, бундай ваколат Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига берилганлигини, агентликнинг розилиги олинмаганлигини, агентлик ишга манфаатдор шахс сифатида ишга жалб этилиши лозим бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда ажримни тўлиқ бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 259 275 134 сўм қийматидаги 5 та хонадонларни жорий таъмирлаш юзасидан қурилиш пудрати шартномаси тузишга (оғзаки равишда) келишиб олинган. Ушбу оғзаки келишувга асосан даъвогар томонидан Хонобод шаҳридаги Истиқлол МФЙ, У.Мирзо кўчаси, 117-а-уй, 1-хонадон, Анхор МФЙ, Хонобод кўчаси, 121-уй, 1-хонадон, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчаси, 127-уй, 39-хонадон, Истиқлол МФЙ, Умаршайх Мирзо кўчаси, 138-уй, 1-хонадон, Кампирровот МФЙ, собиқ 9-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ётоқхонасини таъмирлаш ишларини бажариши, жавобгар эса даъвогарга ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаши лозим бўлган. Даъво аризасидан баён этилишича, даъвогар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан 259 275 134 сўмлик ишлар бажарилган, жавобгар эса даъвогар билан бажарилган ишлар борасида шартнома тузмасдан, бажарилган ишлар натижаси бўйича даъвогар тақдим этган ҳужжатларни имзолашдан бош тортиб, бажарилган ишлар қийматини тўламаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, жавобгардан 259 275 134 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 110-моддаси 7-бандига биноан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб иш юритишни тугатиш тўғрисида барвақт тўхтамга келган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими – Хонобод шаҳар ҳокимлиги балансидаги Хонобод шаҳар, Хонобод МФЙ, Хонобод кўчаси, 1-уй, 6-хонадонни, Анхор МФЙ, Хонобод кўчаси, 121-уй, 1-хонадонни, Бунёдкор МФЙ, Янги замон кўчаси, 1-уй, 3-хонадонни, Истиқлол МФЙ, У.Мирзо кўчаси, 46-уй 9-хонадонни, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчаси, 130-уй, 21-хонадонни жами бўлиб 242 941 182 сўм қарз эвазига даъвогарнинг балансига ўтказиб бериш; даъвогар эса Хонобод шаҳридаги Хонобод шаҳар, Хонобод МФЙ, Хонобод кўчаси, 1-уй, 6-хонадонни, Анхор МФЙ, Хонобод кўчаси, 121-уй, 1-хонадонни, Бунёдкор МФЙ, Янги замон кўчаси, 1-уй, 3-хонадонни, Истиқлол МФЙ, У.Мирзо кўчаси, 46-уй 9-хонадонни, А.Фитрат МФЙ, Обод кўчаси, 130-уй, 21-хонадонни жами 242 941 182 сўм ҳақи эвазига жавобгардан қабул қилиб олиш; жавобгар эса суд харажатлари ва давлат божини тўлашни ўз зиммасига олиш тўғрисидаги шартлар билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 7-моддаси биринчи бандига биноан, Ўзбекистон Республикасининг республика мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (бундан буён матнларда – “Низом” деб юритилади) биринчи бандига биноан, ушбу Низом давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни (бундан буён матнда давлат кўчмас мулк объекти деб юритилади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди. Низомнинг 2-бандига биноан, сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси этиб белгиланган. Низомнинг 3-бандига мувофиқ, давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилиши белгиланган. Шунингдек, Низомнинг 12-бандига асосан хусусийлаштириш дастури Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан; Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги Низомнинг 17-банди иккинчи қисмига биноан, бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) шунингдек давлат корхонасига тегишли акцияларни (улушларни) сотиш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилиши белгиланган. ИПКнинг 134-моддасига биноан, келишув битимининг шартлари қонунчиликка зид бўлса ёҳуд унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса суд келишув битимини тасдиқлашни рад этиши лозим. Биринчи инстанция суди томонидан давлат мулки бўлган ва шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонларни қарздорлик эвазига даъвогарга ўтказиб беришга жавобгарнинг ваколати мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмаган, бундай ваколат эса Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига берилганлигини эътибордан четда қолдириб келишув битимини тасдиқлаш ҳақида барвақт тўхтамга келган. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 2 ва 3-бандларига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга; даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасини ишга белгиланган тартибда жалб этиб, агентлик вакилининг иштирокини таъминлаб унинг ёзма тушунтиришини олган ҳолда, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб ҳамда келгусида айбдор тарафдан биринчи ва апелляция инстанцияси учун суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Бинобарин, ИПКнинг 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июлдаги ажрими бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанциясида кўриш учун Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ш.Мирзаев Ҳайъат аъзолари У.Холиков Д.Убайдуллаев