← Назад
Решение #760939 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 13 октябрь 4-1105-2202/1773-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Oq yo`l-chorva”
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли
ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Oq yo`l-chorva” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб
юритилади)нинг ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасига
асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномаси бўйича
тушунтириш ва тузатишга оид ҳужжатларни тақдим қилмаганлиги сабабли
аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар солиқ ҳисоботини бугунги
кунга
қадар
тақдим
этмаганлигини
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (матнда СК деб
юритилади) 138-моддасига кўра, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий
ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ
органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил
қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан
(солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим
этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир
тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш
ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган
тартибда сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров
олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак.
Аниқланишича, аризачи жавобгарга 2022 йил 13 сентябрда 716510сонли хабарнома юбориб, аризачининг 2022 йил 31 августдаги 20/1-78474сонли камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва тузатишларга оид ҳужжатлар белгиланган муддатда
тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ ҳисоботини тақдим этиш
бўйича яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиришган. Бироқ
жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим қилмаган.
Аризачининг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кунга қадар тўхтатилган
ва жавобгар аниқланган камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги
учун судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг
камерал
солиқ
текшируви
натижалари
бўйича
талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб
қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд, жавобгар томонидан аризачининг 2022 йил 31 августдаги 20/178474-сонли камерал солиқ текшируви натижаси бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва тузатишларга оид ҳужжатлар белгиланган муддатда
тақдим этилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб, уни
тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент
вилояти
давлат
солиқ
бошқармасининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
“Oq yo`l-chorva” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми камерал солиқ текширувига оид ҳужжатлар
тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“Oq yo`l-chorva” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи
барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга
сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи
хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров